RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Ўзбек футболидаги илк яшил қитъа вакили, австралиялик Дэвид Карни ҳақида Новости

Ўзбек футболидаги илк яшил қитъа вакили, австралиялик Дэвид Карни ҳақида

Бугун ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги биринчи австралиялик футболчи Дэвид Карни ҳисобланади.

Дэвид Карни 16 ёшида маҳаллий “Эвертон” клуби академиясига қабул қилинади. Унинг бу жамоадаги яқин дўсти ва ҳамроҳи Уэйн Руни эди. Карни 2002 йилда ёшлар жамоаси билан Англия кубоги финалига қадар етиб боргач жамоасини ўзгартиришга қарор қилади. У ўзининг профессионал фаолиятини, катта футболдаги илк қадамларини Англиянинг қуйи двизиони вакили “Олдем Атлетик” клубида бошлайди. Аммо, биттагина учрашувда майдонга тушгач маълум сабабларга кўра ушбу жамоани тарк этади. Кейинги икки йилни барқарор ўтказа олмагач юртига қайтади. Орада у “Галифакс Таун”, Шотландиянинг “Гамильтон Академикал” жамоаларида тўп тепади. 2005 йилда “Сидней”га йўлг олган ярим ҳимоячи икки йил давомида 46 учрашувда 10та гол уради. Мураббий Пьер Литтбарский бошчилигида у Океания чемпионатида ғолиб чиқади. Унинг ўйинларини кузатган “Шеффилд Юнайтед” скаутлари уни Англияга олиб кетишади. Ундан маълум вақт фойдалангач “Норвич”га ижарага беришади. Кейинги йилларда қисқа муддат “Твенте”, “Блэкпул”, “Алькоркон” клубларида ҳаракат қилди. 2012 йилда таркибни сезиларли равишда кучайтиришни бошлаган “Бунёдкор” ўша мавсум бошида австралиялик футболчи, терма жамоа аъзоси Дэвид Карнини таклиф қилади. Аммо, айрим сабабларга кўра у пойтахт жамоасида узоқ қолмади. Ўша вақтда футболчи "Бунёдкор" клуби матбуот хизматига интервью берганди.



“Отам ҳаваскор футболчи бўлган. Гарчи у профессионал клуб сафида ҳаракат қилмаган бўлса-да, Англиянинг ҳаваскор жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ёшлигимда отамнинг тўпларини уйда тепиб, унга ҳавас қилиб, футболга меҳр қўйиб улғайдим. Австралиянинг болалар футбол мактабида шуғулланиб юрардим. 16 ёшимда Англиянинг “Эвертон” клуби селекционерлари эътиборини тортдим ва мени Буюк Британияга олиб кетишди.

Мен кўз очганимда футболни кўриб катта бўлганман. Шу боисдан ҳам бошқа спорт турлари ҳақида умуман гап бўлиши мумкин эмас. Агар ҳозир танлаш имкони бўлганида Гольф ўйнашни афзал кўрардим. Чунки бу спорт турини жуда яхши биламан.

Қайси футболчига ҳавас қилганман? Бир вақтлар Англия терма жамоасининг жуда кучли ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Пол Гаскойиннинг ҳатти-ҳаракатларини завқ билан томоша қилардим. Унинг тезкорлиги ва юқори дриблинггига ўша даврнинг етак футболчилари ҳавас билан қарашган.

Ҳа, Уэйн Руни билан “Эвертон” академиясида таҳсил олганман. Шунингдек, Австралия терма жамоаси аъзоси Тим Кэйхилл ҳам машҳурлик борасида кўпчиликка таниш. Очиғини айтсам, Англия Премьер-лигаси ва Европанинг ўртамиёна клубларида тўп тепаётган бошқа футболчи дўстларим ҳам бор. Аммо ҳаммасини исм-фамилиясини айтиш шарт эмас деб ўйлайман.

Самуэль Это’О “Бунёдкор” билан шартнома имзолаши мумкин деган хабар чиққач, Ўзбекистонда бундай жамоа борлигини биринчи бор билганман. 2008 йили Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Бунёдкор” Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клуби билан тўқнаш келгач, бу жамоа ҳақида етарлича маълумотга эга бўлганман.

Агентларим Ўзбекистондан таклиф борлигини айтишди. Испания Сегунда лигасининг “Алькаркон” клуби билан амалда шартномам бор эди. Лекин “Бунёдкор”га ўтишни ўзим истадим ва испанияликлар билан келишган ҳолда Тошкентга келдим.



“Бунёдкор” жамоасини тарк этганимдан сўнг йил давомида агентим билан турли хил таклифларни кўриб чиқдим. Мени хизматимга қизиқиш билдираётган клубларни ўргандик, ўша жамоа жойлашган шаҳар билан яқиндан танишдик, шунингдек клубнинг мақсади ва ўйин услубини ҳам муҳокама қилиб олдик. Фаолиятимни Эрон чемпионатида давом эттиришим ҳам мумкин эди. Бироқ форслар билан олиб борган музокарамиз якунда амалга ошгани йўқ. Узоқ ўтган музокаралардан сўнг яқинда Американинг “Нью-Йорк Ред Буллз” клуби билан шартнома туздим.

Мен бошқа бир австралиялик футболчилар қатори ўз фаолиятимга бефарқ қарамайман. Ўзимга ва яқинларимга нисбатан талабчан ва масъулиятлиман. “Бунёдкор”да мунтазам асосий таркибга кира олмаганимни биргина омил билан баҳоламаган бўлардим. Қаердадир ўзим хато қилдим, балки янги муҳитга мослаша олмадим. Баъзи ҳолларда эса мураббийлар билан бир-биримизни тушуна олмадик. Нима бўлган тақдирда ўзимни “Бунёдкор”га фойда келтирган футболчи сифатида ҳисоблайман.

Ўзбекистонда ўтган кунларим қалбимда абадий муҳрланиб қолган. Халқингиз менга нисбатан жуда очиқ кўнгил ва хушмуомалада бўлган. Доими эслаб юрадиганим бу – ҳар бир ўйиндан олдин ош еганларимиз. Бошида мен ҳеч ҳам ўргана олмасдим. Клуб ошпази Расул менга бошқа Европа таомларини тайёрлаб берарди. Бошқа жойларда клубларда ўйнаган кезларимда ҳар ким ўз хоҳишига қараб овқатланади. Мен учун оғир бўлган жиҳат шуки ёз фаслининг иссиқ кунларида қийналганман",- деганди Карни. 

Гарчи, у юртимизда қисқа фаолият юритган бўлсада, мухлислар эътиборига туша олди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика