RU

Последние новости

01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10

Ўзбек футболи юлдузлари ЎФФ ташкил этган болалар ва ўсмирлар футбол фестивалида иштирок этди Новости

Ўзбек футболи юлдузлари ЎФФ ташкил этган болалар ва ўсмирлар футбол фестивалида иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, 7 ноябрь куни Тошкентда болалар ва ўсмир футболчилар мураббийлари учун ўқув курслари ташкил этилганди.

Ушбу курс якунида, бугун 11 ноябрь куни, ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида болалар учун футбол фестивали ташкил этилди.

Ушбу фестивалда умумий ўрта мактабларда таҳсил оладиган 8 – 12 ёшли болалар ва қизлар иштирок этди. Болалар ва қизлар ФИФА семинари иштирокчилари бўлган мураббийлар ўргатган турли машқлар, футбол элементларини бажаришди.

Таъкидлаш керакки, ёш футболчиларга Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ аъзолари – Темур Кападзе, Анвар Ғофуров, Виктор Карпенко ҳамда Улуғбек Бақоев маҳорат дарслари ўтиб берди.

Фестивал якунида болалар ўзбек футболи юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушишди, улардан дастхат ва совғалар олиш имконига эга бўлишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика