RU

Последние новости

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  82 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Ўзаро учрашувлар: «Қизилқум» — «Шўртан» Новости

Ўзаро учрашувлар: «Қизилқум» — «Шўртан»

Миллий чемпионатларимиз тарихида бу жамоалар ҳозиргача жами ўн саккиз маротаба ўзаро рўбарў келган.
Шулардан етти учрашувда «Қизилқум» футболчилари зафар қучган.

Жамоалар учта ўйинда муроса кўчасини танлашган бўлса, қолган саккиз баҳсда омад «Шўртан» вакилларига кулиб боққан.

Ўтказилган ўн саккиз ўйинда кончилар рақиби дарвозасини 23 бор ишғол этиб, ўз дарвозалари тўридан йигирма уч маротаба тўп олиб чиққан — 23:23.

Ҳозиргача ўтган баҳсларда навоийликлар «Шўртан» жамоасидан 24 очкони ториб олган. Ғузорликларда бу кўрсаткич — 27 тани ташкил этмоқда.

Охирги маротаба бу жамоалар 2013 йилги Ўзбекистон XXII миллий чемпионатимиз олий лигасида ўзаро куч синашган. Ўшанда биринчи давранинг Ғузорда кечган баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, мавсумнинг иккинчи ярмида Навоийда ўтган ўйинда кончилар 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

Бу йилги чемпионатдан яна олий лигада тўп сураётган «Шўртан» футболчилари Мухтор Қурбонов бош мураббийлигида мавсумни кўтаринки руҳда бошлашди. Дастлабки турда ғузорликлар Фарғонада «Нефтчи» жамоаси билан (1:1) дуранг ўйнаганлигининг ўзи уларнинг мавсумга нечоғли жиддий тайёргарликларининг тасдиғидир. Охирги турда газчилар ўз майдонида мавсум аутсайдери — «Бухоро»ни йирик 4:1 ҳисобида доғда қолдирганлиги ҳам Навоийда уларга қарши кечадиган ўйин шиддатли ўтишидан дарак бериб турибди.

Ўзаро учрашувлар

2005 йил

2005 йил 7 май. 6-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 0:2

2005 йил 30 сентябрь. 21-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 1:0

2006 йил

2006 йил 11 июнь. 18-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 3:1

2006 йил 6 август. 13-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 3:0

2007 йил

2007 йил 27 июнь. 15-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 1:2

2007 йил 5 август. 16-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 1:1

2008 йил

2008 йил 9 июль. 15-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:1

2008 йил 8 август. 16-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 0:2

2009 йил

2009 йил 17 апрель. 6-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:1

2009 йил 9 октябрь. 25-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 2:2

2010 йил

2010 йил 19 март. 2-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 0:0

2010 йил 26 октябрь. 25-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 3:1

2011 йил

2011 йил 20 май. 9-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 1:0

2011 йил 25 август. 18-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 3:2

2012 йил

2012 йил 1 июль. 13-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 2:0

2012 йил 3 август. 14-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:0

2013 йил

2013 йил 20 апрель. 6-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:0

2013 йил 5 октябрь. 21-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 2:1...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика