RU

Последние новости

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  27 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  29 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Ўйинолди матбуот анжумани. Фаластин бош мураббийи: "Июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрдик" Новости

Ўйинолди матбуот анжумани. Фаластин бош мураббийи: "Июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрдик"

Фаластин - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нуриддин Оулд Али ва Солиҳ Чихадех иштирок этди.

- Бизни эртага муҳим баҳс кутяпти. Эртага бўлиб ўтадиган ўйин билан жаҳон чемпионати сараплаш босқичи иккинчи раунд баҳсларига старт берилади. Эртанги беллашувда ижобий натижа кўрсатиб ўз мухолисларимизни хурсанд қилишга ҳарккат қиламиз, - дейди Нуриддин Оулд Али.

- Эртанги ўйин биз учун муҳим, чунки биринчи беллашувда ижобий натижа қайд этишни хоҳлаймиз. Лекин мободо натижа ўхшамай қолса, бундан хафа бўлиш керак эмас, чунки олдимизда яна 7та ўйин кутиб турган бўлади. Аммо барибир ҳар бир баҳсда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - деди Солиҳ Чихадех.

- Эртанги баҳслга тайёргарлик қай тарзда олиб борилди?

- Биз июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўряпмиз. Фақат эртанги баҳсни кўзлаб ҳозирлик кўрганимиз йўқ, балки хаёлимизда саралашнинг бутун цикли турибди. Эртанги учрашув эса қай даражада ҳозирлик кўрганимизнинг илк меваси бўлади.



- Қўл остингизда кучли футболчилар жам бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Таркибимизда 15 нафар маҳаллий яхши футболчилар йиғилган, шунингдек олти нафар легионер бор. Барча фтуболчиларни кучли ва терма жамоага мос дея оламан. Мен учун муҳими футболчиларнинг терма жамоага келгандан кейин қандай ўйин кўрсатиши ва кўрсатмаларни қай даражада бажариши.

Футболчига савол: Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари нимада ва эртанги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?

Солиҳ Чихадех: - Рақибнинг кучли эканини биламиз, лекин бу жамоадан чўчиётганимиз йўқ. Эртага ўйинда майдонга тушиб ўзимизнинг бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.



- Маълум бўлишича, уч нафар фаластинлик футболчи Швеция чемпионатида ўйнайди. Лекин уларни йиғинга таклиф қилмагансиз. Бу нима билан боғлиқ? (championat.asia саволи)
- Айтиб ўтганимдек, биз олти нафар хорижда тўп тепаётган футболчини терма жамоага таклиф этдик ва уларнинг ҳаракатидан кўнглим тўқ. Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қарори бўлади. Мен кимни кучли деб ҳисоблаган бўлсам, шуларни чақирдим.


Толибжон Қосимов, Рамаллоҳ шаҳридан махсус

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика