RU

Последние новости

12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  5 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7

Ўйин қониқарли, аммо яна ўша муаммо: Гол йўқ Новости

Ўйин қониқарли, аммо яна ўша муаммо: Гол йўқ

БААга қарши ўртоқлик учрашуви ҳақида икки оғиз.

Янгитдан йиғилган жамоа учун ўйин қониқарли, дейиш мумкин.

БААга қарши ўйин учун махсус тайинланган бош мураббий Рўзиқул Бердиев қисқа вақт ичида жамоани бундан бошқача ўйнатолмасди ҳам. Аксига олиб тўлиқ бўлмаган мураббийлар штаби билан буткул янги жамоани қандайдир 3 кун ичида тузиш жуда қийин масала. Шунга қарамасдан терма жамоамиз сафарда БАА билан муносиб ўйнашди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйин бобида БАА бизни мағлуб этди, дея олмаймиз.

Биринчи бўлимни яхши бошладик. Бердиев учрашувга 3-4-3 тактик схемасини танлади. Бу тактик схемани устун жиҳати, жамоа ҳимояланаётганда 5 киши бўлиб ҳаракатланиши мумкин эди. Асосан биринчи таймда БАА ҳужумга ўтганида майдондаги жойлашувимиз 5-4-1 схемага айланди. Танаффусдан кейин эса ташаббус тўлиқлигича терма жамоамиз қўлига ўтди.

БААда ҳам янги бош мураббий иш бошлагани сезилди. Рақиб ўз ўйини билан бизни ҳайратлантира олмади. Биргина яратилган вазиятдан унумли фойдаланган БАА Дзаккерони қўл остидаги илк ғалабасини нишонлади. Ғалаба ҳам тўлиқлигича итальянча услубда қўлга киритилди. Яъни тактик ғалаба.


Бердиев эса фақат маҳаллий футболчилардан иборат жамоа билан Дзаккеронига яхшигина кураш таклиф этди. Иккинчи бўлимда бир қатор вазиятларда ҳамкасбини асабийлаштиришга ҳам эришди. Аммо биздаги энг асосий муаммо, яъни гол уриш камчилиги яна бир бор юзага чиқди. Марат Бикмаев, Иван Нагаевда гол уриш учун қулай имкониятлар тақдим этилганида ҳужумчиларимиз вазиятга якуний нуқтани қўя олишмади.

Осиё Кубоги-2019гача ҳали бир йилдан ошиқ вақт бор деб ўйлаш хато бўлади

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар ичидан эса Достонбек Ҳамдамов ва Азиз Ғаниев ўйинга киришиб кета олишмади.

Учрашувда яхши таассурот қолдирганлар ичидан эса Аъзамов, Козак, Шукуров, Шораҳмедов, Муҳаммадиев, Абдурахимовни алоҳида ажратиш мумкин.

Бу баҳсда муҳим натижа эмасди. Шу томондан олиб қараганда, бу ўйин келажак учун бизга баъзи саволларга жавоб олиш учун кўмак вазифасини бажариб беради.

ЎФФ эса терма жамоа бош мураббийи борасида баёнот берса мақсадга мувофиқ бўларди. Мақсад хориждан мутахассис олиб келиш бўлса, унда ҳозирги кунда кимлар билан музокаралар ўтаётгани ҳақида маълумот берилиши лозим. Маҳаллий мутахассислар ишлаши керак деб ҳисобланса, уларни ҳозирданоқ тайинлаш зарур. Келаси йили терма жамоамиз расмий ўйин ўтказмайди, ОК-2019гача ҳали 1 йилдан ошиқ вақт бор деб ўйлаш хато бўлади.

Терма жамоага кимни тайинлашдан қатъий назар, бу ишни имкон қадар тезлик билан амалга ошириш керак.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика