Ойбек Рустамов: "Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!"
30 июн 2020 11:18
Новости
Ойбек Рустамов: "Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!"
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоасининг ёш ва иқтидорли футболчиси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” ордени соҳиби Ойбек Рустамов юртимиз ёшларига табрик йўллади.
“Ассалому алайкум азиз ёшлар, дўстларим, укаларим! Бугунги кунда ватанимизда ёшларга жуда катта имкониятлар яратилган. Муҳтарам президентимиз сиз ва биз каби ёшлардан умидлари катта эканликларини яширмаяптилар. Президентимизнинг оталарча ғамхўрликлари остида жуда кўплаб ёшларимиз дунё миқёсида турли ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Сизларни бугунги байрам билан ўзим номимдан ҳамда “Қўқон-1912” футбол жамоаси номидан табриклайман.
Ватанимиз келажаги сиз ва биз каби ёшларнинг қўлимизда. Ватанимиз равнақи учун, келажагимиз учун, бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қилишга, ўқишга , олға интилишга барчангизни чорлаб қоламан ! Зеро биз дунёнинг ҳеч бир мамалакати ёшларидан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам. Барчангизга бугунги байрам муборак бўлсин!”, - дейди Ойбек Рустамов.

Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии