RU

Последние новости

17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  2 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  4 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  12 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  10 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   35

Ўткир Юсупов: "Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади" Новости

Ўткир Юсупов: "Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади"

"Нефтчи"нинг Қиргулидаги йиғинида иштирок этаётган 24 ёшли дарвозабон жамоа матбуот хизмати хомидларига интервью берди.

- Мавсум якунига етганидан сўнг, "Олмалиқ" ва "Нефтчи" жамоаларидан таклиф тушди, - деб гап бошлади Юсупов.  -  Мен эса хеч иккиланмасдан Фарғонага йўл олишга қарор қилдим.

- Айнан "Нефтчи"ни танлашингизга нима сабаб бўлди?

- "Нефтчи" жамоасининг  Олий лига-2015даги иштироки шахсан менда ижобий таассурот қолди. Фарғоналиклар мавсумни жуда яхши ўтказишди. Мураббийлар штаби тажрибали ва кучли. Ундан ташқари, атрофимдаги яқинларим ҳам "Нефтчи" жамоасига боришимни маслаҳат беришди. Келишимдан аввал, "Нефтчи"даги ички ижобий ва дўстона муҳит ҳақида эшитгандим. Ҳақиқатдан ҳам шундай экан.

- Яхши биласиз, "Нефтчи"да яна бир дарвозабон яъни Ўзбекистон ОТЖнинг асосий посбони Абдумавлон Абдужалилов бор. Умуман ўзига хос рақобат юзага келмоқда...

- Тўғри. Лекинг рақобатдан қўрқмайман. Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Журналистлар "Насаф"да ҳам шу каби саволлар билан кўп мурожаат қилишарди.  "Нефтчи"да ўзимни кўрсатиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан. Энди буёғига Абдумавлон билан рақобатлашамиз.



- Ўтган йили "Нефтчи" дарвозасини россиялик Евгений Черемесин қўриқлади ва легионер дарвозабон қандай мавсум ўтказганидан хабарингиз бор. Демоқчи бўлганим сиз ёки Абдумавлон Черемесиннинг ўрнини босишингизга тўғри келади...

- Албатта. Ҳозирча, мураббийлар бизга имконият бермоқда. Насиб қилса, машғулотларда қаттиқ мехнат қилиб янги мавсумда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Андрей Фёдоров ҳақидаги илк таассуротлар қандай?

- Тажрибали мураббий. Фёдоров ҳам бир вақтлар яшил майдонда бизга каби футболчи бўлган. Футболчи бўлган инсон, майдондаги спортчига қандай муносабатда бўлишни яхши билади. Дарвозабонлар мураббийи билан ҳали кўришмадик. Билишимча, кучли мураббий. Черемесинни ҳам мана шундай ажобий мавсум ўткизишида уларни ўрни катта бўлди деб эшитдим.

- "Нефтчи" мухлислари, хусусан водийлик ишқибозлар ҳақида эшитганмисиз?

- Ҳа, албатта! Водий дербиларининг шиддатли ўтишиди асосан мухлислар муҳим рол ўйнайди. Дарҳақиқат, Фарғонада футболни жуда севишади. Бу ерга келиб, бунга яна бир бор гувоҳи бўлдим.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Фақат ғалабали баҳслар ва юқори ўринларни кутяпман.  "Нефтчи" мухлислари жуда талабчан. Жамоадан фақат ғалаба кутишади. Насиб қилса, бу йилги мавсумда уларнинг ишончини оқлаймиз - деди Ўткир Юсупов.


Футболи ҳақида маълумот:
Исми-шарифи: Ўткир Юсупов.
Ампуласи: Дарвозабон.
Туғилган санаси ва жойи: 1991 йилнинг 11 апрелида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 5 ёшидан Тошкентда яшаган.
Ўйнаган жамоалари: "Пахтакор" (ёшлар) "Машъал" (Муборак) ва "Насаф" (Қарши)
Ўтган мавсумда қанча ўйнаган: Ўткир "Насаф" таркибида 10 ўйинда иштирок этиб, 8 марта ўз дарвозасидан гол олиб чиққан. 2 марта сариқ карточка олган.
 

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика