RU

Последние новости

14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  0 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4

Ўткир Юсупов: "Бор кучни Ўзбекистон Кубогига ташлаймиз" Новости

Ўткир Юсупов: "Бор кучни Ўзбекистон Кубогига ташлаймиз"

"Навбаҳор" жамоасининг сўнгги ўйинларда қайд этаётган натижалари мухлисларни ранжитаётгани турган гап.

Мавсум аввалида ўз олдига юксак мақсадларни қўйган "лочинлар", афсуски 7та турдан бери очко улашиш билан банд бўлмоқда. Қайд этиш керак, ушбу мавсумда қўлга киритилаётган очколарда жамоанинг маҳоратли посбони Ўткир Юсупов ўзининг катта ҳиссасини қўшиб, ажойиб сейвлари билан муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Биз эса киперни суҳбатга чорлаб жамоасининг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги ҳамда ички муҳит ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи галда жамоадаги ички муҳит, футболчилар ўртасидаги муносабат, ўзаро ҳурмат  ҳақида фикрингизни билдирсангиз. Чунки, аксарият матбуот анжуманларида мураббий бу борада кўп гапирмоқда. Футболчи сифатида сизнинг фикрингиз қандай?  Майдонда ҳам футболчиларни кўп бор урушиб кетаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз...
- Жамоада ички муҳит яхши. Тушунмовчиликлар бўлиб турадиган ҳолат деб ўйлайман. Амалга оширмоқчи бўлган нарсангиз ўхшамаса жаҳлингиз чиқади, асабийлашасиз. Шундай ҳолатларда ўзаро тушунмовчиликлар рўй беради.

- "Навбаҳор" жамоаси бу мавсумда чемпионлик учун курашиши кутилган эди. Яхши, тажрибали футболчилар таркибда йиғилган, балки жамоа ҳали шаклланиб улгурмагандир?
- Жорий мавсум бошида олдимизга чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Қўлимиздан келганича оҳиригача курашамиз. Ўзбекистон кубогини ўзимизники қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоа бир йилда шаклланиб қолмайди. Яхши жамоани шакллантириш учун бир неча йил вақт керак бўлади. Мавсумни соврин билан якунлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Марказлашган чемпионат ҳақида фикрингиз, жамоаларимиз бунга тайёр эмаслиги кўриниб қолди, "Навбаҳор" жамоаси ҳам бир қатор муаммоларга учради...
- Карантин пайтида жамоамизда муаммолар бўлмаган эди. Тошкентга борганимиздан кейин жамоамиздаги аксарият футболчилар касалланиб сафдан чиқди. Шу сабабли марказлашган чемпионатда омадимиз келмади ва бир қатор муҳум ўйинларда енгилдик. Нўъмон ака билан 2018 йил "Қўқон-1912" жамоасида бирга ишлаганман. Яхши мураббий, ўз ишининг устаси деб ўйлайман. Ҳозирда Андрей Канчельскисга кўмаклашмоқда. Биргаликда яна муваффақиятларга эришишимизга ишонаман. 

- Сўнгги ўйинларни қарасак жамоа битта тўп фарқи билан ютқазмоқда, омаддан ташқари ғалаба учун нима камлик қилмоқда?
- Битта тўп фарқи билан мағлубиятга учраган ўйинларимиз ушбу мавсумда кўп бўлди. Вазиятлар бўлмоқда, омад етишмаса қийин экан. Гол уришимиз керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Футболда омад ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Ўзбекистон кубоги финали "Навбаҳор" стадионида бўлиб ўтади. Бу эса совринга эга чиқишнинг энг яқин йўли ҳисобланади...
- Совринли ўринлар учун курашда кўп очколарни йўқотмоқдамиз. Ҳамма кучни Ўзбекистон кубогига ташлаймиз. Финал учрашуви ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Бу эса бизга қўшимча мотивация беради. Агарда мавсумни соврин билан якунлашни истасак кубокда ғалаба қозонишимиз керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика