Ўтган мавсум "Насаф" шарафини ҳимоя қилган футболчи "Пахтакор"га ўтди
03 янв 2023 00:35
Новости
Ўтган мавсум "Насаф" шарафини ҳимоя қилган футболчи "Пахтакор"га ўтди
Якунланган мавсумда "Насаф" шарафини ҳимоя қилиб, клуб билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Дилшод Саитов фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди.
Саитов "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клубнинг Телеграм каналида эълон қилинди.
"Тез орада 24 ёшга тўладиган ҳимоячи ҳозирга қадар "Насаф" шарафини ҳимоя қилган. Суперлигада 106 ўйинда 11 гол муаллифи бўлган. Чемпионлар Лигасида 14 баҳсда майдонга тушган. Футболчи ва клуб ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. У эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди" - дейилади "Пахтакор" эълон қилган хабарда.
Олдинроқ сайтимизда "Пахтакор" Папава ҳамда "Насаф" ҳимоячиси билан шартнома тузгани эълон қилинган эди.
Комментарии