RU

Последние новости

11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  2 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  10 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  3

Отабек Зокиров "Нефтчи" ўринбосарлари тўпурари Новости

Отабек Зокиров "Нефтчи" ўринбосарлари тўпурари

Хабарингиз бор, “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари ёшлар лигасида учинчи ўринни қўлга киритишди.
Мазкур мусобақада жамоамиз 49 очко жамғарди ва рақиб дарвозасига 50 та тўп киритди. Ўринбосарларимиз ёшлар лигасида энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди. Рақиблар “Нефтчи” ўринбосарлари дарвозасига 29 та тўп киритишди. Ёшлар лигаси чемпиони “Бунёдкор”нинг бу борадаги кўрсаткичи 32 га тенг.

Энди киритилган голлар хусусида гаплашсак, деярли иккинчи даврадан бошлаб, ўринбосарлар сафида ўйнай бошлаган Отабек Зокиров бу давр оралиғида рақиблар дарвозасини 14 марта аниқ нишонга олди ва йил кашфиётларидан бирига айланди. Шунингдек, Умиджон Қодиров ҳам ўзининг сермаҳсуллиги билан ёдда қолди. Ушбу ёш ҳужумчи 9 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди.  Бундан ташқари, Иззатбек Ғаниев ҳам мавсумда еттита гол киритишга муваффақ бўлди.  Энг асосийси бу футболчиларнинг голлари кичик бронза медалини қўлга киритилишида муҳим аҳамият касб этди.

Айтганча, бу ерда мураббийлар ва клуб раҳбариятининг меҳнатини ҳам унутмаслик лозим.  

Қуйидаги жадвалда ўринбосарларимиз сафида ким нечта гол ургани кўрсатилган.

Ким нечта гол киритган:
Отабек Зокиров - 14
Умиджон Қодиров - 9
Иззатбек Ғаниев - 7
Жавоҳирбек Расулов  - 4
Шерзод Ҳакимов - 4
Азамат Турсунов - 2
Отабек Ҳайдаров - 2
Достон Турсунзода - 2
Жаҳонгир Дадабоев - 2
Шоҳруҳ Холматов - 1
Иқбол Бобохонов - 1
Фахритдин Холмуродов - 1
Жавлон Гусейнов - 1
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика