RU

Последние новости

12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  1 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  38 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим” Новости

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим”

Жорий мавсум “Динамо” таркибида энг кўп ўйин ўтказган Отабек Зокиров бўлди.

Иқтидорли футболчи 30та учрашувда иштирок этиб, бу борада бошқа жамоадошларини ортда қолдиришга эришди. Фарғоналик футболчи “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси саналади. Айни пайтда Зокировга олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Отабек билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Отабек, бу йилги чемпионатда 30та ўйин ўтказдингиз. Бу жиҳат менимча ҳар қандай футболчини хурсанд қилмасдан қолмайди. Шу жумаладан сизнинг ҳам. Лекин жамоангиз кучлилар сафини тарк этди. Мавсум ҳақида умумий фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Дарҳақиқат мавсум-2015 мен учун олдинги йилларга нисбатан омадли кечди. Бундай дейишимнинг боиси чемпионатнинг барча учрашувларида иштирок этдим. Табиийки етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Асосий мақсадим ҳам жорий мавсум кўпроқ ўйнаб, тажриба орттириш эди. Иккинчи томондан эса “Динамо” олий лигадан тушиб кетди. Албатта бу кўпчилик жамоадошларим қатори мени ҳам ранжитди. Тўғриси, бунга муносиб эмасдик. Чунки таркибимизда маҳоратли футболчилар талайгина эди. Аммо ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз эвазига кўп учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Натижада бу бизга қимматга тушди.

- Биринчи даврада клубда молиявий муаммолар юзага келиши натижасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳам қайсидир манода салбий таъсирини ўтказган бўлса керак?
- Тўғри, мавсумнинг биринчи қисмида клубда моддий жиҳатдан танқислик бўлди. Давралар оралиғига келиб эса бош мураббий ва айрим етакчи ўйинчилар кетишга қарор қилди. Шунга қарамай иккинчи даврада ҳам етарлича кучайиш қилгандик. Аммо таркиб янгилангач, футболчиларнинг бир-бирини тўлиқ тушуниб кетишлари учун вақт талаб этиларди.

- Жорий мавсум икки таниқли мутахассислар қўли остида ўйнашга муваффақ бўлдингиз. Аввалига Тачмурод Агамуродов ва кейинчалик Баҳром Ҳакимов...  
- Ҳа, шундай. Мени Самарқанд жамоасига Тачмурод Шамакович таклиф этганди. Тажрибали мураббий эканлигини олдин эшитганману, лекин бунгача сира бирга ишлаб кўрмагандим. Бу йил  ушбу мутахассиснинг қўли остида ўйнадим. Ҳақиқатдан ҳам тажрибаси юқори. Ёшларга ишонч билдиришдан ва уларни кашф этиб боришдан чўчимайди. Машғулотларда ҳам тактик жиҳатлар устида кўпроқ ишлардик. Баҳром Ҳакимовни ҳам яхши мураббий дейиш мумкин. У киши ҳам имкон қадар жамоани олий лигада қолиб қолиш учун борини бериб ишлади. Аммо омадсизликлар панд берди.   

- Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганингизни назарда тутиб айтадиган бўлсак, бу йил самарқандликлар таклифини қабул қилиб хато қилмадим деб ўйлайсизми?
- Ҳа. Мен учун асосийси кўпроқ ўйнаш эди. “Динамо”да тўлиқ ўйнадим. Бундан хурсандман албатта.

- “Динамо” олий лига билан хайрлашгач, кўплаб футболчилар ўзларига бошқа жамоа топишга уринмоқда. Сиз ҳам энди муҳитни ўзгартирсангиз керак?
- Олдимда  бир қанча таклифлар турибди. Ҳозир яхшилаб, шу ҳақда ўйлаб, кўриб чиқяпман. Янги жамоамда ҳам кўпроқ ўйнашни истайман. Ва бу орқали терма жамоа мураббийлари назарига тушишга харакат қиламан. Келаси мавсумни қайси жамоада бошлашим яқин кунларда аниқ бўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика