RU

Последние новости

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Отабек Валижонов: "Бангладешдан Ҳиндистонга рейслар бўлмаганлиги туфайли ўзбекистонлик футболчилар юртларига қайта олмаяпти" Новости

Отабек Валижонов: "Бангладешдан Ҳиндистонга рейслар бўлмаганлиги туфайли ўзбекистонлик футболчилар юртларига қайта олмаяпти"

Бугунги кунда Бангладеш чемпионатида қарийб олти нафардан зиёд ўзбекистонлик футболчилар ўйнамоқда.

Ижтимоий тармоқларда ва турли манбаларда Бангладешда тўп тепаётган ҳамюртларимизнинг коронавирус пандемияси сабабли оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Чартер рейслар орқали ҳам улар юртимизга қайта олишмаяпти. Ҳа, бу бало барча соҳалар қатори миллионлар ўйинига ҳам ўзининг таъсирини ўтказмай қолмади. Деярли тўрт ойдан бери тўхтаб қолган Бангладеш чемпионатида айрим клублар легионер футболчиларга қўлидан кеганча ёрдам бераётган бўлса, футболчиларни ўз ҳолига ташлаб қўяётган жамоалар ҳам йўқ эмас. Хўш бу борада мамлакатда айни пайтда вазият қандай? Футболчиларимизни нима кўпроқ ташвишга солмоқда? Икки мавсумдан бери мазкур чемпионатда ҳаракат қилаётган "Навбаҳор", "Суғдиёна", "Андижон" жамоалари собиқ футболчиси Отабек Валижонов билан суҳбат уюштирдик.

- Бангладешда тўп тепаётган футболчиларимиз ноқулай шароитда эканлиги ҳақида турли ижтимоий тармоқларда ўқидик. Келинг дастлаб Бангладешдаги айни пайтдаги вазият ҳусусида фикр билдириб ўтсангиз. Коронавирус қай даражада таъсир қилмоқда? Мамлакатда муҳит қандай?

- Ўзбекистондаги барча мухлисларимга ва яқинларимга саломимни йўлламоқчиман. Интернет тармоқларида тарқалаётган гап ва сўзларни айримлари тўғри бўлиши мумкин. Лекин, очиғини ва тўғрисини айтиш керак. Эртага ҳар бир нарсани жавоби бор. Ҳақиқатни ва бор гапни айтмоқчиман. Бангладешда айни вақтдаги вазият ҳақида айтадиган бўлсам, ҳақиқатдан бу ерда борган сари коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бормоқда. Мана мисол биз тўрт ойдан бери уйда ўтирибмиз. Фақат, жамоамизни ишчиларига овқат ва бозорлик учун пул берамиз, улар олиб келиб беришади. Рўйҳат қилиб ёзиб берамиз. Кўп сайтларда четга кетганмисан ўша ишлаётган жойингда ўтир, келма деган фикрларни  ўқимоқдамиз. Шунақа хулосага келдимки, мен шу ерда ишлаяпманми, шу ерда ҳалол меҳнат қилиб оиламни боқмоқдаман. 

Бироз бўлсада карантин чоралари юмшаган. Одамлар эҳтиёт бўлиб кўчада юришибди. Лекин, биз каранатин бошлангандан бери уйдамиз. Ўзбекистонга қайтиб, коронавирус юқтирмасликни ўйлаб шу ҳолатда яшаяпмиз. 

- Клублар ва мамлакат футбол федерацияси футболчиларнинг тақдирига бефарқ эмасми? Кўчага ташаб қўйиш ҳолатлари ҳам учраётгани ҳақида эшитдик...

- Жамоалар айрим футболчилар билан шартномаларни бекор қилгани рост. Икки ойлик маошини ҳам берган. Лекин, ҳар бир жамоа футболчиларга овқатланишига маблағ ажратмоқда. Тўғри, баъзи бир клублар икки ёки уч кун кечикмоқда. Вирус сабабли ҳеч ким кўчага чиқмагани учун кечиккан бўлиши мумкин. Овқат пули ёки битта футболчи билан мунозарага бориб келиша олмаган ҳолатлар ҳақида эшитмадим. Ҳаммани рози қилиб шартномаларни бекор қилишгани ҳақида хабар топдим. Норози бўлмаган футболчини кўрмадим. Жамоалардан ва федерациядан ҳеч қандай ёмонлик кўрмадик. Лекин, кўчага ташаб қўйгани ҳақидаги маълумотлар ассосиз. У нарсага бу ердагилар йўл қўймайди ҳам. Бангладешда ўзбекистонлик футболчиларга ҳурмат катта.  Мисол учун Премьер лигада 13та жамоа ҳаракат қилса, у ердаги биронта футболчини норози қилганини кўрмадим. Федерациядагилар ҳурматини жойига қўйиб рози қилиб ўз юртига жўнатиб юбормоқда. Ҳозирча фақат камерунлик ва ўзбекистонлик легионерлар кетгани йўқ. 

- Чемпионат март ойида тўхтатилган. Клублар футболчилар билан шартномаларни бекор қилишганини таъкидладингиз.  Легионерлар ўз ватанларига қайтишда қандай муаммоларга учрашмоқда?

- Бу ерда март ойида чемпионат тўхтатилганидан кейин барчани шартномаси бекор қилинган. Шунинг учун кўп футболчилар карантинда уйда ўтиришибди. Иложи борича тезроқ юртларига кетишни ўйлашмоқда. Шу мақсадда Ҳиндистондаги элчихонага мурожаат қилишни бошлашди. Ўзбекистондан тўртта сомалёт Ҳиндистонга келган бўлса, улардан иккитасига улгура олмасдик. Лекин, қолган иккита рейсга чиқиб олишимиз керак эди. Бангладешдан Ҳиндистонга рейслар бўлмаётгани учун бизда Ҳиндистонга боришга вариант бўлмади. Биз ҳаракат қилдик. Бошқа мамлакат элчихоналарига чиқдик. Улар фақат Ҳиндистон элчихонаси ёрдам бера олишини айтишди. Ҳиндистон элчихонасига барча шахсий маълумотларимизни бердик. Навбатга ёздирилиб қўйдик. Мана шунга ҳам тўрт ой бўлди. Кейин элчихонадагилар уйдан чиқмасдан сабр қилиб ўтиришимизни тез орада қайтаришлигини айтишди. Яъни Бангладешдан Ҳиндистонга ўтиб олиш йўлини топа олмадик.


Отабек Валижонов 10-рақамда.

- Алишер Азизовнинг ижтимоий тармоқларга берган интервьюсига муносабатингиз...

- Алишерни интервьюсини ўқидим. Ҳақиқатдан ҳам чартер рейслар бўлди. Сабабларини юқорида келтириб ўтдим. Бангладешга Ўзбекистондан чартер рейслар келмади. Фақат Европа ва Америка қитъаси давлатларидан ўз фуқароларини олиб кетиш учун рейслар бўлди. Ўзбекистондаги элчихоналар билан март ойидан бери алоқадамиз. Улар ҳам турли йўлларни излашмоқда. Ҳаракат қилишмоқда. Аммо, шу вақтга қадар Ҳиндистонга рейслар бўлмагани учун сабр қилиб кутмқодамиз. Умид қиламизки тез орада ўз юртимизга ва оиламиз бағрира қайтамиз. 

- Янги мавсум қачон бошланиши ҳақида хабарлар янградими?

- Эшитишим бўйича, сентябр ва октябр ойларида машғулотлар ва йиғинлар бошланади деган гап бор. Кимни шартномаси бўлса бемалол келиб ўйнайверади. 

- Билишимизга қараганда янги жамоа билан келишувга эришибсиз...

- Ҳа, бу рост. Янги мавсумни "Шейх Жамал" жамоасида бошлайман. Аввалги жамоам "Бразерс Юнион" билан битмни бекор қилдим. Бир йиллик шартномам бор. Барча мухлисларга ва яқинларимга соғлик ва саломатлик тилайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика