Отабек Шукуров: "Яна ҳам кучлироқ бўлиб қайтаман"
28 мар 2019 10:29
Новости
Отабек Шукуров: "Яна ҳам кучлироқ бўлиб қайтаман"
Футболчи твиттердаги ўз саҳифасида қуйидаги твитни ёзиб қолдирди.
Alhamdulillah.
— Otabek Shukurov (@OShukurov19) 27 марта 2019 г.
Men uchun qayg‘urib, qo‘llab-quvvatlab turgan barchaga cheksiz rahmat.
Bu futbol, jarohatlar esa uning bir qismi. Hali oyoqqa turib, yana ham kuchliroq bo‘lib qaytaman.
Жамоам @SharjahFC esa mening yo‘qligimni bildirmaydi va biz oxirigacha kurashamiz.
Insha Allah.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича Отабекнинг болдир суяги пастидан синган. Аммо суяк жойдан силжимиган. Қолаверса, синиш кўндаланг эмас. Бундай ҳолларда футболчининг жароҳатдан тикланиши осонроқ бўлади.
Шукуровга жароҳат етказган хитойлик футболчи Веи Шихао футболчимизни кўргани борган ва узр сўраган эди. Бироқ Веи Шихаонинг клуби "Гуанчжоу Эвергранд" уни бу ҳаракати учун бир ой жамоадан четлатишга қарор қилди.
Комментарии