RU

Последние новости

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман" Новости

Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Отабек Шукуров бугунги машғулотда ОАВ вакилларига интервью берди.

- Кеча расман янги жамоага, аниқроғи Саудиянинг "Ал-Фейҳа" клуби аъзосига айландингиз. Янги клубингиз ва Туркиядаги икки йиллик фаолиятингиз ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Терма жамоага келиб қўшилдик. Тўғри, клубимни ўзгартирдим. Барчаси ортда қолди. "Кайсериспор"да бироз муаммоларга дуч келдик. Бош мураббий ва менежерлар билан ишлаш бироз қийин кечди. Шу жиҳатлар сабабли клубимни ўзгартиришга қарор қилдим. Сўнгги вақтда эса, ўйин амалиётисиз ҳам қолиб кетаётгандим. Яратганга шукр, барчаси ортда қолди. Янги жамоамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, терма жамоамизга Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишда ёрдам бериш мақсадидаман. Кеча машғулотларни бошладик. Эртадан кейин бизни дастлабки учрашув кутиб турибди.

- Тайёргарлик жараёнлари ҳақида қандай кечмоқда?

- Йиғинни кеча бошладик. Ўйинга кам вақт қолди. Терма жамоамизнинг ўзаги 3-4 йилдан бери шаклланиб келмоқда. Муҳими, яхши ички муҳит бўлиши. Шу орқали Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин.

- Мавсум оралиғидаги бу учрашувлар футболчиларга қандай таъсир ўтказиши мумкин? Зич тақвимнинг таъсири қандай?

- Футболчилар бутун фаолияти давомида бундай тақвимда ўйнаб келади. Бу муаммо туғдирмайди деб ўйлайман. Яқин бир йилда барча футболчилар ўз ҳолатини назорат қилиб туриши керак бўлади. Мураббийлар штаби ҳам бундай бизга кўмаклашмоқда. Бундай синовларни енгиб ўтсак, мундиалга йўл олишимиз мумкин.

- Терма жамоамиз учун энг муҳим палла яқинлашмоқда. Жамоамиз бунга руҳан тайёрми?

- Ҳамма тайёр деб ўйлайман. Биз бунга тўрт йил давомида тайёргарлик кўрдик. Шахсан ўзим ҳам, футболчи сифатида иккита саралаш босқичларида иштирок этганман ва Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганман. Бош мураббийимиз ҳам бугун шу ҳақда айтиб ўтди. Бу босқичда катта босимга эътибор бермаслик кераклигини, ҳар доим қилиб келган ишимизни бажаришимиз кераклигини таъкидлади. Ҳеч қандай босимсиз, бор ўйинимизни намойиш эта олсак бўлгани. Потенциалимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли.

- Бунга қадар иккита мундиал саралашида иштирок этгансиз. ЖЧ-2026 саралаши сиз учун аввалги саралаш босқичларидан нимаси билан фарқ қилади? Балки имкониятлар, таркиб ёки шароитларда фарқ бордир?

- Бу саволга жавобни ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак. Бу сафар, бир мураббий билан узоқ вақтдан буён тайёргарлик кўриб келмоқдамиз. Деярли 4 йилдан буён Катанец билан ишлаб келмоқдамиз. Ўзак ўзгармади. Мақсад ҳам олдиндан бир эди, Жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу сабаб, бир аҳил жамоа йиғдик. Таркибимизда яққол ажралиб турадиган футболчи йўқ. Барча футболчилар бирдек муҳим. Бу бизнинг устунлигимиз деб ўйлайман.

- Сиз КХДРга қарши уч маротаба ва Қирғизистонга қарши икки маротаба ўйнагансиз. Ҳозир икки терма жамоа қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин? Бўлажак рақибларимиз ҳақидаги тасаввурингиз қандай?

- Ҳозирги кунда футбол ҳар куни ўзгармоқда. Футболчи сифатида ҳам кеча қилган ишингизни, бугун бажара олмай қолишингиз мумкин. Энг асосийси, ўйин куни қанчалик тайёр бўлишингиз муҳим. Бу энг катта омил. Бу учрашувларнинг барчаси тарихга айланди. Биз энди янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлисларимиздан бизни дуо қилишларини сўраймиз. Сизлар, яъни ОАВ вакилларидан ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларингизни илтимос қилган бўлардим. 


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика