RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Отабек Шукуров: "Эртага ғалаба қозониб мухлислар ишончини қайтармоқчимиз" Новости

Отабек Шукуров: "Эртага ғалаба қозониб мухлислар ишончини қайтармоқчимиз"

Ўзбекистон - Хитой учрашуви олдидан бўлиб ўтган расмий машғулотдан сўнг терма жамоамиз футболчиси Отабек Шукуровнинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


- Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Хитой терма жамоаси учун ҳам бу баҳс охирги имконият саналади.  Тўғри, Эрон билан бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Лекин бу ҳеч нарса дегани эмас. Барчаси ўз қўлимизда. Олдимизда ҳали жуда кўп ўйинлар бор. Хитойга қарши учрашувда ғалаба қозониб мухлислар ишончини қайтармоқчимиз", дея гап бошлади Отабек Шукуров.

- Анзур Исмоилов дисквалификация туфайли эртага ўйнамайди. Хитой билан бўладиган баҳс биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Машғулотларда мураббий сизни марказий ҳимоя чизиғида синаганини кўрдик. Муҳим ўйинда ўзиз учун қулай бўлмаган позициясида ўйнашга тайёрмисиз, ортиқча босим ҳис этмаяпсизми?

- Ҳеч кимни хато қилишга ҳаққи йўқ. Мураббий мени қайси чизиқда қўйса, ишонч билдирса, ўша жойда бош куч-ғайратимни ишга соламан ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Жамоам ғалабаси учун, мундиал чиптасини қўлга киритиш учун боримни беришга тайёрман.

- Одил Аҳмедовнинг ўрни жамоа учун қай даражада муҳим? Яъни Аҳмедовсиз Ўзбекистон билан ва Аҳмедов ўйнайдиган терма жамоани фарқи шу қадар каттами? Майдонда бу қанчалик сезилди?

- Фикримча. Одил акани терма жамоадаги ўрни жуда катта. Эрон билан ўйинда Аҳмедовнинг йўқлиги сезилгани рост. Одил Аҳмедов сафда бўлса ўйин бошқачароқ бўлади. Лекин бутун бир терма жамоа бир футболчига қараб қолмайди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қайси футболчи йўқлигидан қатъий назар рақибларни ютиш лозим. Эрон ва Жанубий Корея каби терма жамоаларини ютсагина мундиалга чиқиш мумкин бўлади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика