RU

Последние новости

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  166 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Отабек Исроилов: “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман” Новости

Отабек Исроилов: “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман”

Фарғоналик ҳужумчи Отабек Исроилов “Бухоро”да маълум муддат ўйнаб, яна қадрдон жамоасига қайтиб келди.

Кеча уни “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе кенг оммага таништирди. Фурсатдан фойдаланиб, Отабекни суҳбатга тортдик. 

- Бухоро”дан кетишингиз бу ўзингизни қарорингиз бўлдими ёки клубними?

- Ўзим истадим. “Бухоро”да Александр Мочинов ишлаётган пайтидаёқ кетиш ҳақида ўйлаб юргандим. Хатто Мочиновни олдига кириб, бу борада ундан руҳсат олмоқчи бўлиб, айтгандим. Тўғриси, йўлнинг узоқлиги ҳам жисмонан чарчатиб қўйди. 

- Давралар оралиғиди сизни кейин “Андижон” машғулотларида ҳам учратгандик. Аммо у ерда ҳам узоқ вақт қолмадингиз. Бизнингча бу “Нефтчи”дан таклиф тушгани билан боғлиқ бўлса керак. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, андижонликлар билан ҳам маълум муддат шуғулландим. Кейин эса Мурод Исмоилов мени “Нефтчи”га қайтишимни сўради ва ишонч билдираётганини таъкидлади. Олий таълим муассасасида таҳсил олишим муносабати билан имтиҳонларим бор эди. Шу боис Фарғонада ўйнашга қарор қилдим. Барибир “Нефтчи”га етмас экан.


- Эдгар Гесс ҳам сизнинг имкониятингизни яхши билади. Бизнингча у билан муносабатингиз ҳам кўнгилдагидек эди. Мураббий ўз жамоасида олиб қолиш учун харакат қилгандир. 

- Айтиб ўтганимдек, имтиҳонларим бор эди. Шу боис Эдгар Яковлевичга вазиятни тушунтирдим ва “Нефтчи”га қайтишга қарор қилдим. Бундан ҳозир жуда мамнунман. 

- Айни пайтдаги спорт формангиз қай даражада?

-Жуда зўр дея олмайман. Лекин идеал холатга чиқиш учун ҳар куни Мурод Музаффарович билан махсус дастур асосида кунига 2-3 маҳалдан ишлаяпмиз. Насиб қилса қўлимдан келганича “Нефтчи”га ёрдам бераман. Биласизми футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Яратган эгам омадизи бериб турса, голлар ўзи келаверади. Бунинг учун ўзим ҳам астойдил харакат қиламан. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика