RU

Последние новости

12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  0 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  7 12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқаришига рози бўлиши керак  1 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  0 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  2 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  2 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  4 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  16 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  11 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"нинг ўйинларида VAR бўлмаслигини истардим" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"нинг ўйинларида VAR бўлмаслигини истардим"

Суперлиганинг учинчи турида Тошкентда меҳмон бўлган "Андижон" жамоаси ортга 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Аввало  "Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Режаларимиз амалга ошмади. Баъзи бир футболчилар билан гаплашиб олишимизга тўғри келяпти. Майдонга тушганидан сўнг футболчилигини эсдан чиқариб қўймоқда. Ўйин борасида ҳозир ортиқча гапира олмайман", деди мутахассис. 

- Жорий мавсумда Суперлигада VAR тизимидан фойдаланилмоқда. Лекин кўряпмизки, бу айрим ҳолатларда ўйин темпини тушишига олиб келяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз ва муносабатингиз қандай?

- Ҳакамларга эътироз билдирмайман. Аммо VAR  футболнинг мазаси ва томошабоплигини бузиб қўймоқда. Мен "Андижон"нинг ўйинида VAR бўлмаслигини истардим. Шунча тўхталишларга уч дақиқа қўшиб беришмоқда. Менинг ҳисобим бўйича етти дақиқа қўшилишини кутгандим. Ундан ташқари, бу ўйин темпига таъсир қиляпти. VAR қандай ҳолатда қўлланилади, қизил карточка, жарима майдончаси ичидаги вазият ва ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда. Биз аут отяпмиз, ҳакам VAR'га қулоғини тутяпти. Майли, мағлубиятга учрадик. Бу билан баҳона изламоқчи эмасман. Умуман олганда жамоамизнинг ўйинига  VAR келмаса ҳам майли. Футбол бўлсин. Шу пайтгача ҳакамларга ҳеч қандай эътироз билдирмаганман. Менинг назаримда биринчи голда тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди. Бу менинг фикрим.

- Янги келган футболчилардан Эдгар Бернхатдан кўп нарса кутилганди...

- У иккита ўйинда майдонга тушди. Мен бу учрашувларни эсламоқчи эмасман. Бари тарихда қолди. Унинг ўзи билан гаплашиб олдик. Бугун жамоамизда тўп тепган бир нечта футболчи  "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Уларнинг номларини айтмайман. Лекин баъзи бирлари майдонда ўзидан бошқа футболчи йўқдек ҳаракат қилишди. Эртага ўйинни таҳлил қилиб? хатоларини ўзларига кўрсатамиз. Уларнинг ёшини ҳам инобатга олиш керак, тўғри. Бироқ, мен учун 18-19 ёшлаги футболчи ёш эмас. Балки, тажриба етишмагандир, деб якунлади Ғуломхўжаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика