RU

Последние новости

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  10 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар тақдирлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдиришди Новости

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар тақдирлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдиришди

Бугун ОФК 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Бу йилги маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги "Аксра" номли театрда бўлиб ўтади. Ушбу театр ўз бағрига 600 томошабинни сиғдира олади.

Маълумки, "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлиш учун уч нафар футболчи кураш олиб бормоқда. Булар - Омар Абдулраҳмон, Омар Хрбин ва Ву Лей. Тақдирлаш маросимидан олдин ҳар учала номзод ўз фикрларини билдириб ўтишди. БААнинг "Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси Омар Абдулраҳмон ўтган йил "Энг яхши футболчи" деб топилганди. Бу йил эса у иккинчи бор энг яхши бўлишга ҳаракат қилмоқда.

26 ёшли футболчи Осиё чемпионлар лигасида ўзини кўрсата олди. У мусобақада еттита гол уришдан ташқари тўрт марта учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Мен тақдирлашга яна бир бор келганимдан хурсандман. Умуман олганда, то фаолиятимни тугатгунча ҳар йили номзодлар қаторида бўлишни хоҳлайман", - деди Омар Абдулраҳмон.

Суриялик Омар Хрбин учун ҳам бу йил жуда муваффақиятли кечди. У ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида ўзини кўрсата олди. "Сурия жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Биз плей-оффга қадар етиб бордик. Шунингдек, клубим "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ финалларида иштирок этдим. Буни албатта ўзим учун катта муваффақият дея оламан", - дейди Хрбин.

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ҳужумчиси Ву Лей эса ккинчи бор энг яхшилар қаторидан ўрин олди. У ўтган йил ҳам номзодлар орасида бор эди. "Мен бу йил нуфузли совринни ютмоқчиман. Чунки бу мавсум ўзимни кўрсата олдим. Албатта, қолган икки номзод ҳам кучли, лекин соврин менга насиб этишини хоҳлайман", - дейди хитойлик футболчи.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика