RU

Последние новости

16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  0 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  4 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  2 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  5 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  5 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  2 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  4

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди Новости

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё чемпионлар лигасининг ўтган йилги финалчиси "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийи Лорен Регекамп ишдан бўшатилди.
Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва Сами Ал Жабердан кейин айнан ушбу мураббий жамоани бошқариб келаётганди. Клуб расмий сайти бош мураббий ишдан олинганини тасдиқлади ва ўрнига руминиялик 39 ёшли мутахассис Чиприан Панаит тайинланганини ёзди. Руминиялик мураббий бунгача жамоа ўринбосарларини шуғуллантириб келаётганди.

"Ал Ҳилол" Лорен Регекамп қўл остида ўтган мавсум ОЧЛ финалига қадар етиб борди ва икки учрашув натижасига кўра Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирда 15-тур натижаларига кўра, ички чемпионатда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бош мураббийнинг ишдан бўшатилишига сабаб "Ал Ҳилол"нинг Шаҳзод кубоги финалида "Ал Аҳли"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 25 февраль куни ўз майдонида ОЧЛ 1-тур доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика