RU

Последние новости

12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  0 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  2 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  5 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  4 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  12

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94 Новости

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94

Бир неча кундан сўнг Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз.

Ўзбекистон мустақил равишда илк маротаба 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳридаги XII Осиё ўйинларида иштирок этган. Ўйинлар 1994 йилнинг 2-16 октябрь кунлари ташкил этилган. 

Ўша қитъа ўйинларида 135 нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 12 та кумуш ва 19 та бронза медалларига эга чиқишган. Умумий ҳисобда 42 та медаль қўлга киритилган.

Медалларимизни спорт турлари кесимида оладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлган:

Ўзбекистон спорт делегацияси якунда умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган.


Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):

1. Рамиль Ганиев (енгил атлетика, кўпкураш)

2. Светлана Мункова (енгил атлетика, баландликка сакраш)

3. Оксана Яригина (енгил атлетика, найза улоқтириш)

4. Евгений Астанин (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

5. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 500 метр)

6. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 1000 метр)

7. Владимир Казанцев, Иван Киреев, Андрей Колганов, Анатолий Тюрин (эшкак эшиш, К-4, 1000 метр)

8. Алишер Авезбаев (бокс)

9. Олег Маскаев (бокс)

10. Футбол терма жамоаси

11. Шуҳрат Аҳмедов, Энвер Османов, Николай Репичев (ўқ отиш, 25 метрга тўппончадан, жамоавий)


Футбол терма жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар тўп тепишган:

Юрий Шейкин

Февзи Давлетов

Андрей Фёдоров

Миржалол Қосимов

Фарҳод Магомедов

Илҳом Шарипов

Абдуқаҳҳор Марифалиев

Сергей Лебедев

Игорь Шквирин

Азамат Абдураимов

Шуҳрат Мақсудов

Рустам Дўрмонов

Абдусамад Дўрмонов

Улуғбек Рўзимов

Степан Атаян

Бердах Алланиязов

Александр Тихонов.


Кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган:

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Қозоғистон

5. Ўзбекистон

Автор : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика