RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  12 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  128 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Осиё ўйинларига тайёргарлик давом этмоқда Новости

Осиё ўйинларига тайёргарлик давом этмоқда

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-23) терма жамоаси Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Кеча ушбу терма жамоамиз “Пахтакор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Терма жамоа таркибида голларни Игорь Сергеев билан Владимир Козак урган бўлса, “пахтакорчилар”дан Баҳодир Пардаев ва Анвар Солиев гол муаллифи бўлишди.

Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз ўтган кундан бошлаб Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади ва 4 сентябрь куни Иордания, 8 сентябрда Янги Зеландия билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига ҳозирлик кўришга киришди.

Катта эҳтимол билан Иорданияга қарши баҳсда Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб майдонга тушади. Янги Зеландия билан эса миллий терма жамоамиз ўйнайди ва бунда легионерлар ҳам бўлади. Бизга маълум бўлишича, Миржалол Қосимов мазкур ўртоқлик ўйинларига 34 нафар футболчини таклиф этган.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қатнашиш учун 11 сентябрь куни Инчонга жўнаб кетади. Якуний рўйхатдан 21 нафар футболчи жой олади. Биласиз, бу мусобақада ёши 23дан катта уч нафар футболчи иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бизнинг терма жамоада шу уч футболчи “Локомотив” аъзолари - Фарҳод Тожиев, Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаев бўлишади, агар сўнгги паллада рўйхат ўзгариб қолмаса.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика