RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  8 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  23 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Осиё Кубогига тайёргарлик давом этади Новости

Осиё Кубогига тайёргарлик давом этади

Теги :  Осиё Кубоги
Осиё Кубоги-2019да иштирок этадиган деярли барча жамоалар мусобақага жиддий тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишяпти.

Осиё Кубоги стартига 50 кун қолди. Демак, иштирокчи жамоалар бундан буёғига отни янада қамчилашади. Кеча бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларида Саудия Арабистони Яманни мағлуб этган бўлса, биз билан битта гуруҳдан жой олган Япония Венесуэла билан дуранг ўйнади.

Япония - Венесуэла 1:1
Япония навбатдаги ўртоқлик учрашувини Венесуэлага қарши ўтказиб дуранг қайд этди. Японлар таркибида Хироки Сакай гол муаллифи бўлди. Рақиб жамоанинг голи эса пенальтидан киритилди. Шуни айтиш лозим, японлар янги мураббий Хажиме Мориясу қўл остида ҳали мағлуб бўлишгани йўқ. Япония сафида гол урган урган футболчи Хироки Сакай Франциянинг "Марсель" клубида тўп тепади.

Фаластин - Покистон 2:1
Осиё Кубогига тайёргарлик олиб бораётган Фаластин терма жамоаси Покистондан устун келди. Бу жамоа гуруҳ ўйинларини Австралия, Сурия ва Иорданияга қарши ўтказади. Фаластин термаси ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини сешанба куни Хитойга қарши ўтказади.

БАА - Боливия 0:0
Осиё Кубоги-2019 мезбони БАА бу сафар дуранг қайд этди. Боливияга қарши кечган назорат баҳсида ҳисоб очилмади. БАА футболчилари навбатдаги учрашувни сешанба куни Яманга қарши ўтказишади. Бу жамоа Осиё чемпионати гуруҳ босқичини Таиланд, Баҳрайн ва Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Саудия Арабистони - Яман 1:0
Абдулраҳмон Ғариб томонидан киритилган ягона гол саудияликларга ғалаба тақдим этди. Маълумот учун, гол урган футболчи "Ал Аҳли" клуби ҳужумчиси ҳисобланади. Саудия Арабистони Осиё Кубогида "Е" гуруҳидан жой олган ва Қатар, Ливан ҳамда КХДРга қарши ўйнайди. Шуни айтиш лозим, саудияликлар ЖЧ-2018дан сўнг тўртта ўйин ўтказиб биринчи бор зафар қучди. Аввалги уч ўйинда жамоа Боливия ва Ироқ билан дуранг ўйнаб, Бразилияга имкониятни бой берганди. Саудияликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини Иорданияга қарши ўтказишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика