RU

Последние новости

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  176 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

Осиё Кубогига бора олмаётган таркиб (фото) Новости

Осиё Кубогига бора олмаётган таркиб (фото)

Қитъа чемпионатига борадиган таркибимиз маълум бўлди. Хайрулла Холиқов бу ҳақда кичик мақола ёзиб ўтди. Энди мен бора олмаётганлар ичидан, кимлар терма жамоага ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтаман.

Омон посбони кутилмаганда жароҳат олиб Осиё Кубогисиз қолиши табиийки бизни қувонтирди. Энди мусобақа давомида ҳудди шундай вазият Ўзбекистон билан такрорланмаслиги керак бўлади. Қатардаги турнирда Австралия билан ўйиндан олдин Нестеров жароҳат туфайли майдонга туша олмади. БААда энди бундай бўлмасин деб турамиз, чунки захирамиздаги икки нафар посбонда халқаро тажриба камлиги панд бериб қолиши мумкин. Нестеров эса ҳар қандай вазиятда ҳам бизнинг энди ишонган қўрғонимиз.
Виталий Денисов қаригани рост, ўйинлари ҳам аввалгидек эмас. Лекин бу ерда бошқа нарса бор. Футбол фақат майдонда ўйналмайди. Машғулотларда футболчиларни кайфиятини кўтариб турадиган Гейнрих энди йўқ. Виталик айнан шу ишни Купер учун бажариб бериши мумкин бўлган футболчилардан бири эди. Терма жамоа билан 15 йиллик стажга эга бўлган киши сифатида айта оламан, бу борада Денисов ёрдам бериши мумкин эди. Аслини олганда терма жамоамизда Ширшовдан кейин чап қанотда кейин ишончли ўйинчи чиқмади.

Гарчанд, Шерзод Аъзамов Австралиядаги машғулотларни ўтказиб юборган бўлсада, Туркияга тайёр эди. "Пахтакор"да ҳам мавсумни бир текисда ўтказа олди. Ҳудди шундай тарифни Рустам Ашурматовга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Рустам балки ёш кўринаётгандир, лекин у ҳужумни ҳимоядан бошлашга усталигини мавсум давомида кўрдик.

Сардор Мирзаев нега Купер томонидан унутилди билмадим-у, лекин "Локомотив" футболчиси жамоани чемпион бўлишида жуда катта меҳнат қилди. У ҳужум бошлашни билади, олисдан кучли зарбалар бера олади, жамоадошини яхши кўра олади. Лекин у энди ТВ қаршисида ўйинларни кўради. Афсуски Азиз Ғаниев жароҳат олган, мен ундан Қатардаги Аҳмедовни кутаётгандим.

Осиё Кубогига бора олмаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди, албатта бу менинг қарашим.

Дарвозабон: Элдор Суюнов
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Шуҳрат Муҳамадиев
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов, Сардор Мирзаев, Сардор Собирхўжаев, Азиз Ғаниев (жароҳат сабаб)
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев.



Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика