RU

Последние новости

09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  0 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  0 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  0 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  3 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  32 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  13 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16

Осиё Кубоги. Ярим финалнинг қизиқарли факт ва рақамлари Новости

Осиё Кубоги. Ярим финалнинг қизиқарли факт ва рақамлари

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг ярим финал ўйинлари ортда қолди.
Бунда Жанубий Корея Ироқни 2:0, Австралия ҳам БААни шу ҳисобда мағлуб этди. Қуйида ярим финал ўйинлари билан боғлиқ баъзи қизиқарли факт ва рақамларни келтириб ўтамиз.

0. Жанубий Корея мусобақа бошланганидан бери ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Улар Уммон (1:0), Қувайт (1:0), Австралия (1:0), Ўзбекистон (2:0) ва Ироқ (2:0) билан баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишди.

1. Жэйсон Дэвидсон билан Трент Сейнсбери миллий терма либосида ўзларининг биринчи голларини уришди.

2. Ли Ёнг Хёп турнирдаги иккинчи голини киритди, Ироқ билан кечган баҳсда. 23 ёшли футболчи Ж.Корея либосида ушбу турнирда ўз дебютини ўтказди ва ҳамма ўйинларда майдонга тушиб келмоқда.

3. Австралия кетма-кет учта ўйинда ғалабага эришди.

4. Массимо Луонго тўртта голга ҳаммуаллифлик қилди ва бу кўрсаткичи билан барча футболчилар орасида энг яхшиси бўлиб турибди.

10. Австралия терма жамоасининг 10 нафар футболчиси ушбу мусобақада гол уришнинг уддасидан чиқди. Булар - Тим Кэйхилл, Жэйсон Дэвидсон, Майл Единак, Томи Юрич, Робби Круз, Массимо Луонго, Мэтт Маккэй, Марк Миллиган, Тренн Сейнсбери ва Жэймс Троиси.

12. Австралия турнир иштирокчилари орасида энг кўп 12та тўп киритди.

55. 55 йил деганда Жанубий Корея ўз тарихида иккинчи марта Осиё чемпиони бўлиши мумкин. Улар илк бор 1960 йил қитъа ғолиблигини қўлга киритишганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика