RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Осиё Кубоги. Вазият қийин эди, лекин уддаладик Новости

Осиё Кубоги. Вазият қийин эди, лекин уддаладик

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги юришини давом эттиради.
Тўғриси, бундай жумлани ёзиш ёки гапириш жуда ёқимли. 14 январь куни Хитой билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги ҳолатни бир эсланг-а. 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганимиз боис ҳамма ўта тушкун кайфият ва ғазабда эди. Гуруҳдан чиқишимиз учун вазият чигаллашиб кетганди. Бизни охирги учрашувда ғалабадан бошқаси қониқтирмасди, рақибимиз Саудия Арабистонига эса дуранг ҳам кифоя қиларди. Аммо терма жамоамиз ўз олдига қўйилган дастлабки вазифани уддалади: БИЗ ЧОРАК ФИНАЛДАМИЗ!



14 январь кунги Хитойга қарши баҳс Брисбенда бўлиб ўтди. Эртаси куни эса Мельбурнга учдик. Икки соат деганда Мельбурнга етиб келдик. Албатта, бошқа давлатда шаҳардан шаҳарга юрар экансан, дастлабки қиладиган ишинг меҳмонхонага жойлашиб олиш бўлади. Бу ерга келганимиздан сўнг биринчи кун терма жамоанинг машғулотига бора олмадик, вақт ҳам кеч бўлиб қолганди. Эртаси кундан бошлаб яна ишга киришдик. Биринчи бўлиб тўғри “Мельбурн Ректангулар” стадионига йўл олдик. Нега айнан “Ректангулар”? Гап шундаки, “Rectangle” сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда “Тўғри тўртбурчак” маъносини беради. Стадион усти айнан тўғри тўртбурчакка ўхшатиб безаб чиқилган.

Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувини Сиднейда ўтказди, иккинчи турдаги рақибимиз биринчи ўйинини Брисбенда ўтказди. Биз Сиднейдан Брисбенга йўлга чиққанимизда Хитой у ёқда бизни кутиб турганди. Улар билан ўйнаб мағлубиятга учрадик. Ундан кейин Мельбурнга йўл олдик. 2-турни Мельбурнда ўтказган Саудия Арабистони ҳам бизни шу ерда кутиб турганди. Кўряпсизми, биз ҳар бир ўйиндан кейин у шаҳардан бунисига кўчиб юрдик, рақибларимиз эса ўша шаҳарда бизни кутиб олишди. Австралия катта мамлакат бўлгани учун бу ерда бир шаҳардан иккинчисига етиб бориш кўп вақтни олади. Шунинг учун ҳам самолётда учган маъқул.

Хитойдан учралган мағлубиятдан сўнг ҳеч кимда кайфият йўқ эди. Мельбурнга келгач, эртаси кун аввал стадионга келиб кейин машғулот майдонига кетдик. Машғулот одатдагидек ўтди. Йигитлар аламли мағлубиятни унутиб, эътиборни фақат кейинги беллашувга қаратишга ҳаракат қилишди. Бу орада танқидлар борган сари кучайиб бораётганди. Интернетдаги турли тармоқларда терма жамоа бош мавзуга чиқди. Миржалол Қосимовнинг кетма-кет икки ўйинда бир хил таркибни майдонга туширгани кенг муҳокама қилинди. Ҳатто мураббийнинг ғазабига тегувчи карикатура суратлар кўпайиб кетди.

Лекин футболчиларимиз ҳам, мураббийлар ҳам ҳаммасига чидашди. Барча Саудия Арабистони билан бўладиган ҳал қилувчи ўйинни кутди. Гуруҳдан чиқишимиз ёки уйга қайтишимиз айнан шу ўйинга боғлиқ эди. Хайрият, ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлиб чиқди ва Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирини 3:1 ҳисобида мағлуб этдик. Ўйин тўғрисида нима дейиш мумкин? Иккита гол урган Сардор Рашидов ўзини кўрсата олди, шунингдек, аввалги баҳсда кўп хатоларга йўл қўйган Шавкат Муллажонов ҳам бор кучи билан ҳаракат қилди. Агар танқидлардан тўғри хулоса чиқарилмаганида ўйлаймизки, бу ғалаба қўлга киритилмасди. Чунки терма жамоамиз кучли босим остида қолганди, биз шу ерда юриб буни яқиндан ҳис қилиб тургандик.



Энди чорак финалда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушамиз. Энди биз шаҳарма-шаҳар юрмаймиз, балки шу ерда қолиб кореяликларнинг келишини кутамиз. Албатта, Жанубий Кореяга қарши осон бўлмайди. Лекин Саудия Арабистони билан бўлгани каби чиройли ўйин кўрсатсак, ажаб эмас Кореяни ҳам мағлуб этсак. Мақоламиз сўнггида эса Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоадан мана шундай ёрқин ўйинлар кўп бўлишини кутиб қоламиз.

Хайрулла Холиқов
Мельбурн, Австралия.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика