RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Осиё Кубоги: Умумий жадвал ва ғолиблар Новости

Осиё Кубоги: Умумий жадвал ва ғолиблар

Австралияда ўтказиладиган Осиё Кубогининг старт олишига ҳам бир ҳафтадан кам вақт қолди.
Ушбу вақт мобайнида турнир иштирокчиларига оид турли янгиликлар, мусобақа тарихи, жамоалар тайёргарлиги ва умуман мусобақа билан боғлиқ бўлган маълумотлар мухлислар учун ўзига хос тус олади. Чунки қитъамизнинг биринчи рақамли турнири яқинлашгани сайин у ҳақида кўпроқ ахборотга эга бўлишни барча истайди. Турнир ҳақида ҳар хил маълумотларни эътиборингизга тақдим этиб борамиз. Дастлаб финал босқичларининг умумий жадвали, мусобақа совриндорлари ва бошқа ахборотларни ҳавола этамиз.



Осиё Кубоги конфедерациялар ўтказа бошлаган 2-тарихий мусобақа саналади. Осиё Кубогидан аввал фақат “Копа Америка” ўтказилиб келинмоқда. Илк мусобақа 1956 йилда бўлиб ўтган ва ҳар 4 йилда бир марта Осиёнинг энг кучли терма жамоаси номи аниқланади. Ёзги Олимпиада ўйинлари ва Европа чемпионати билан бир йилда ўтказилиши сабабли кейинчалик ОФК мусобақани тоқ йилда ўтказишга қарор қилди.

1984 йилдан бери Япония ва Саудия Арабистони 8 турнирнинг 7тасида ғолиб чиқишди. Японлар 4, араблар 3 бор бош совринга эга бўлишди. Орада биргина Ироқ муваффақият қозонган. Шунда ҳам Саудия Арабистони финалда майдонга тушганди. Демак, Осиё Кубогида айнан икки жамоа сўнгги пайтларда яққол пешқадамлик қилди деб айтса бўлади. 2000 йилдан буён Япония 4 турнирнинг 3тасида зафар қучди, бир марта ярим финалда енгилди. Умумий ғолиблик борасида Япония 4, Саудия Арабистони ва Эрон 3 мартадан ғалаба қозониб, пешқадамлик қилишмоқда. Жанубий Корея 2, Исроил, Қувайт ва Ироқ ҳисобида биттадан муваффақият мавжуд.

Жамоалар сони турли йилларда бир-биридан фарқ қилган. Дастлаб жамоалар финал босқичида гуруҳ баҳслари тизимида майдонга тушиб, ғолибни аниқлаганлар. Биринчи 3 мусобақада 4, кейингисида 5, навбатдаги иккитасида 6, 1980-88 йилларда 10тадан, 1992 йил 8, 1996-2000 йилларда 12 жамоа ғолиблик учун баҳс юритган. Сўнгги уч турнирда 16 жамоа иштирокига гувоҳ бўлдик. Австралиядаги мусобақада яна 16 жамоа қатнашади. 2019 йилдан бошлаб эса иштирокчилар сони 24тага етади. Бу деярли 50 фоиз жамоа Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этади деганидир.



Албатта, нуфузли мусобақада қатнаша олмаётган мамлакатлар, маркетинг, ТВ ҳуқуқлари ва бошқа молиявий масалалар тарафдан бу ОФК учун жуда фойдали бўлади.
Ҳозиргача қитъа чемпионати Эрон ва Қатарда 2 мартадан ташкил этилган. Қолган давлатларда Осиё Кубоги бир мартадан ўтказилган. Австралиядаги мусобақа илк бор Осиё қитъасидан ташқарида ўтаётган турнирга айланади. ОФК бу билан Австралияни тўлақонли ўз аъзоси сифатида эътироф этишидан дарак беради. Чунки ОФКга аъзо бўлгач, ушбу мамлакат дарҳол энг нуфузли мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Албатта, ушбу мамлакатда яратилган шароитлар ажойиб эканлигини инкор этиб ҳам бўлмайди.

Ўз юртида бўлиб ўтган мусобақаларда Жанубий Корея, Исроил, Эрон (2 бор), Қувайт ва Япония бош соврин соҳибига айланган. БАА 1996 йил, Хитой 2000 йил ўз давлатида ўтказилган турнирда ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб, аламли мағлубиятга юз тутган.
Авваллари Эрон – Жанубий Корея, Саудия Арабистони – Эрон тўқнашувлари энг асосий учрашувлар дея эътироф этилган. Кейинги пайтларда Япония – Саудия Арабистони, Япония – Жанубий Корея каби ўйинлар қаторига Австралиянинг кучли жамоаларга қарши беллашувлари ҳам киритилмоқда. Шунингдек, араб жамоаларининг ўзаро баҳслари ўта кескин ва муросасиз кечиши билан ажралиб туради.

Австралиядаги турнир яна шуниси билан аҳамиятлики, у охирги бор Осиё Кубоги учун алоҳида саралаш босқичи ўтказилгани билан ёдда қолади. Бундан кейин қитъа чемпионати саралаш босқичи жаҳон чемпионати саралаш баҳслари билан бирлаштириб юборилади. Натижада саралаш учрашувларида барча терма жамоаларда бир неча марта имконият юзага келади. Яъни, фақат 4 терма жамоагина дастлабки босқичдан кейин курашдан четга чиқади. Қолган жамоаларда гуруҳ ва ундан кейин ўтиш ўйинларида Осиё Кубогига бориш учун имконият туғилади.

Йил

Мезбон

Чемпион

Финалчи

Учинчи ўрин

Тўртинчи ўрин

1956 

Гонконг

Жанубий Корея

Исроил

Гонконг

Жанубий Вьетнам

1960 

Жанубий Корея

Жанубий Корея

Исроил

Хитой

Жанубий Вьетнам

1964 

Исроил

Исроил

Ҳиндистон

Жанубий Корея

Гонконг

1968 

Эрон

Эрон

Бирма

Исроил

Хитой

1972 

Таиланд

Эрон 2:1

Жанубий Корея

Таиланд 2:2 (5:3 пен.)

Камбоджа

1976 

Эрон

Эрон (1:0)

Қувайт

Хитой (1:0)

Ироқ

1980 

Қувайт

Қувайт (3:0)

Жанубий Корея

Эрон (3:0)

КХДР

1984 

Сингапур

Саудия Арабистони (2:0)

Хитой

Қувайт 1:1 (5:3 пен.)

Эрон

1988 

Қатар

Саудия Арабистони 0:0 (4:3 пен.)

Жанубий Корея

Эрон (3:0)

Хитой

1992 

Япония

Япония (1:0)

Саудия Арабистони

Хитой 1:1 (6:5 пен.)

БАА

1996

БАА

Саудия Арабистони 0:0 (4:2 пен.)

БАА

Эрон 1:1 (3:2 пен.)

Қувайт

2000 

Ливан

Япония 1:0

Саудия Арабистони

Жанубий Корея 1:0

Хитой

2004 

Хитой

Япония 3:1

Хитой

Эрон 4:2

Баҳрайн

2007     

Индонезия, Малайзия, Таиланд, Вьетнам

Ироқ 1:0

Саудия Арабистони

Жанубий Корея 0:0 (6:5 пен.)

Япония

2011 

Қатар

Япония 1:0

Австралия

Жанубий Корея 3:2

Ўзбекистон



Осиё Кубоги финал босқичларининг умумий турнир жадвалига назар ташласак, унда Эроннинг яққол пешқадамлик қилаётганини кўрамиз. Ҳеч бир жамоа барча мусобақа финал баҳсларида қатнашмаган. Эрон жами 119 очко тўплаб, яқин таъқибчиси Кореядан 22 очкога ўзиб кетган. Япония эса 7 иштирокда 74 очко жамғарган. Ўртача натижаси бўйича Япониянинг кўрсаткичи яхшироқ. Японлар ҳар чемпионатда ўртача 10 очкодан кўпроқ тўплашган. Кейинги поғоналарда Саудия Арабистони, Хитой, Қувайт, Ироқ, БАА, Ўзбекистон ва Қатар жойлашган. Албатта, 5 иштирокдан кейиноқ кучли ўнликка киришни яхши натижа деб айтиш мумкин. Терма жамоамиз 20 учрашувда 9 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият билан 30 очко жамғарган. Яқин таъқибчи Қатар бир очко ортда.

Ҳозиргача мусобақада 32 терма жамоа қатнашган. Фаластин эса унда иштирок этган 33-терма жамоага айланади. Эрон энг кўп учрашув (58), энг кўп ғалаба (34), энг кўп гол (112), энг яхши тўплар фарқи (+70) қайд этган. Корейслар эса ушбу чемпионатда 100-гол ва 100-очкога эга бўлишлари мумкин. Эрон ва Жанубий Корея 12тадан турнирда қатнашган. Корея 9 бор ярим финалларда ўйнаган. Эрон эса 8 бор кучли тўртликдан ўрин олган. Саудия Арабистони 6 бор финалда майдонга тушиб, уларнинг иккитасида Япониядан мағлубиятга учраган. Жанубий Корея 5, Япония 4 ва Эрон 3 марта финалда тўп тепган. Япония ва Эрон финалда фақат ғалаба қозонгани эътиборга молик.



Бу сафарги Осиё Кубогида умумий жадвалнинг юқори ўнлигида жойлашган барча терма жамоанинг иштирок этиши эътиборга молик ҳолатдир. Исроил айни пайтда УЕФА аъзосига айланган. Жанубий Вьетнам ва Жанубий Яман эса мусобақаларда алоҳида иштирок этмаяпти. Улар Вьетнам ва Яман терма жамоалари сифатида халқаро учрашувларда майдонга тушиб келишмоқда.

Жамоа

1

2

3

4

5

6

7

Эрон

12

58

34

17

7

112-42

119

Жанубий Корея

12

56

27

16

13

92-60

97

Япония

7

37

21

11

5

72-37

74

Саудия Арабистони

8

41

18

13

10

58-40

67

Хитой

10

47

17

13

17

76-54

64

Қувайт

9

39

15

10

14

46-45

55

Ироқ

7

29

11

6

12

30-33

39

БАА

8

32

9

8

15

23-43

35

Ўзбекистон

5

20

9

3

8

30-39

30

Қатар

8

29

6

11

12

31-39

29

Исроил

4

13

9

0

4

28-15

27

Сурия

5

18

7

2

9

15-23

23

Австралия

2

10

5

3

2

20-7

18

Баҳрайн

4

16

3

5

8

23-29

14

Иордания

2

8

3

4

1

8-5

13

КХДР

3

12

3

2

7

12-19

11

Таиланд

6

20

1

8

11

15-45

11

Индонезия

4

12

2

2

8

10-28

8

Мьянма

1

4

2

1

1

5-4

7

Ҳиндистон

3

10

2

1

7

8-23

7

Уммон

2

6

1

3

2

5-6

6

Малайзия

3

9

1

3

5

7-20

6

Хитой Тайпейи

2

7

1

2

4

5-12

5

Сингапур

1

4

1

1

2

3-4

4

Вьетнам

1

4

1

1

2

4-7

4

Камбоджа

1

5

1

1

3

8-10

4

Гонконг

3

10

0

3

7

9-23

3

Ливан

1

3

0

2

1

3-7

2

Туркманистон

1

3

0

1

2

4-6

1

Жанубий Вьетнам

2

6

0

1

5

8-21

1

Жанубий Яман

1

2

0

0

2

0-9

0

Бангладеш

1

4

0

0

4

2-17

0



Изоҳ: 1 – Осиё кубокларидаги иштирок сони, 2 – ўйин сони, 3 – ғалаба сони,  4 – дуранг, 5 – мағлубият, 6 – тўплар нисбати, 7 – очко.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика