Осиё Кубоги. Сун Ке кўпроқ гол уришни хоҳлаяпти
22 янв 2015 06:54
Новости
Осиё Кубоги. Сун Ке кўпроқ гол уришни хоҳлаяпти
Бугун Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари старт олади.
"B" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган Хитой терма жамоаси мусобақа мезбони Австралияга қарши майдонга тушади. Хитой сафида ҳозирча учта гол урган Сун Кенинг бу ўйиндан умиди катта.
"Осиё Кубогида гол уриш жуда мароқли. Лекин энг муҳими, терма жамоамизнинг яхши ўйин кўрсатаётгани. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ушбу мусобақада янада яхши натижага эришишимиз мумкин".
"Австралия ҳақида нима дейишим мумкин? Улар жисмоний томондан кучли. Ўйлашимча, жуда қийин ўйин бўлади. Рақиб сафида ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Австралия бутун жамоа бўлиб яхши ўйин кўрсатяпти. Ўзимга келсак, мен бўлажак баҳсга тайёрман".

Комментарии