RU

Последние новости

19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  7 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0

Осиё Кубоги превьюси. Ҳиндистон - Баҳрайн Новости

Осиё Кубоги превьюси. Ҳиндистон - Баҳрайн

Бугун Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинларига старт берилади.

Кун тартибидан иккита учрашув ўрин олган. Шаржадаги стадионда Ҳиндистон Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият 

Ҳиндистон 3 очко тўплаган. Таиланд ҳисобида ҳам уч очко бор. Баҳрайн эса 1 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа мезбони 4 очко билан пешқадамлик қиляпти.

Ҳиндистон

Ҳиндистон мусобақани ғалаба билан бошлади. Жамоа 1-турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Лекин кейинги турда БААга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Баҳрайн

Мусобақанинг очилиш ўйинида кичик сенсация қилган Баҳрайн кейинги турда Таиландга мағлуб бўлди. Кўриниб турибдики, Баҳрайн ушбу Осиё Кубогига анча ёш таркиб билан келган.

Ўйиндан олдинги фикрлар 

Мирослав Соукуп (Баҳрайн бош мураббийи): - "Биз Ҳиндистонни мағлуб этишимиз шарт. Шундагина гуруҳдан чиқиш имконияти юзага келди. Ўйлашимча, бу ўйинда ҳамма шогирдларим яхши ўйнайди. Мен ҳар доим футболчиларга ишонганман. Бизда яхши ҳужумчи ва ҳимоячилар бор". 

Стефен Константин (Ҳиндистон бош мураббийи): - "Бизни жуда қийин беллашув ктуиб турибди. Чунки Баҳрайнни фақат ғалаба қониқтиради. Ўтган 4 йил ичида анча ўсишга эришдик. Балки бу баъзиларга билинмаслиги мумкин, лекин мен жуда яхши сезиб турибман".

Қизиқарли маълумотлар 

- Баҳрайн 2011 йилги Осиё Кубогида Ҳиндистонни 5:2 ҳисобида мағлуб этган. 

- Агар Ҳиндистон бугун ғалаба қозонса, бу жамоа ўз тарихида илк марта гуруҳдан чиққан бўлади. 

- Баҳрайн Осиё Кубогида охирги 6та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. 

- Ҳиндистон охирги 6та ўйинидан бештасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика