RU

Последние новости

15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3

Осиё Кубоги превьюси. Австралия - Сурия Новости

Осиё Кубоги превьюси. Австралия - Сурия

Осиё Кубогида бугун "B" гуруҳи жамоалари охирги турни ўтказишади.

Ал Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайед" стадионида Австралия ва Сурия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият 

Мазкур гуруҳда Иордания 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Австралия ҳисобида 3 очко бор ва жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Сурия билан Фаластин эса бир хил 1 очкодан тўплашган ва кейинги ўринларда боришяпти.  


Австралия 

Австралия терма жамоаси ушбу мусобақани мағлубият билан бошлади. Жамоа илк турда кутилмаганда Иорданияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Иккинчи ўйинда эса "соккерузлар" Фаластинни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Сурия 

Суриядан кўп нарса кутилганди, бироқ жамоа ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Биринчи ўйинда Фаластин билан 0:0 ўйнаган Сурия кейинги турда Иорданияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Айнан шу мағлубиятдан сўнг бош мураббий Бернд Штангега чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Фажр Иброҳим (Сурия бош мураббийи): "Бизда бу ўйинга режа бор ва ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилаётганимиз йўқ. Мен саралаш босқичида ҳам жамоа билан бирга эдим, шу боис ўзимни янги бош мураббий дея олмайман. Мен кўп футболчиларни 10 йилдан бери биламан. Бизни навбатдаги беллашувда фақат ғалаба қониқтиради".

Грехэм Арнольд (Австралия бош мураббийи): "Сурия терма жамоасида бош мураббий ўзгарганидан хабарим бор, лекин янги мураббийни танимайман. Бизнинг эътиборимиз фақат ўйинга қаратилган. Шогирдларим бўлажак баҳсга тайёр. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалабани кўзлаймиз".

Қизиқарли маълумотлар

- Бу Австралия ва Сурия ўртасида Осиё Кубогидаги илк учрашув бўлади.

- Австралия шу пайтгача қитъа биринчилигида 18 ўйинда майдонга тушиб, 11та тўп ўтказиб юборган. Австралия фақат бир марта, 2007 йил ўз дарвозасидан биттадан кўп ўтказиб юборган. Жамоа ўшанда Ироққа 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

- Сурия кетма-кет иккита ўйинда тўп кирита олмади. Агар бугун ҳам шу воқеа такрорланса бу ўзига хос антирекорд бўлади.

- Австралияга қарши ўйинларда Сурия термаси ҳужумчиси Омар Ал Сома 2та гол урган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика