RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  192 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар Новости

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар

Бугун Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" ўйингоҳида Жанубий Корея Қатарга қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, чорак финал жуфтликлари орасида ким фаворит эканлигини топиш энг қийин бўлган жуфтлик шу.

Олдинлари Жанубий Корея яққол фаворит бўларди. Аммо ҳозирга келиб Қатар терма жамоаси анча кучайган. Айтиш мумкинки, Қатар мусобақада энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Корея
Бу жамоа шу пайтгача икки бор Осиё Кубогида ғолиб чиққан. Бу йил учинчи марта чемпион бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Корея бунгача ўтказилган тўртта беллашувнинг ҳаммасида зафар қучди. Гуруҳ баҳсларида улар Филиппин (1:0), Қирғизистон (1:0) ва Хитой (1:0)ни мағлуб этишган бўлса, 1/8 финалда Баҳрайндан 2:1 ҳисобида устун келишди. Кореяликлар фақат Байҳрандан гол ўтказиб юборишди. Демак, жамоа ҳимояси чакки эмас.

Қатар
Бу жамоа ҳам шу пайтгача бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Бундан кўриниб турибдики, бугун жуда қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз. Қатар гуруҳ босқичини Ливанга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Шундан кейин КХДР (6:0) ва Саудия Арабистони (2:0) терма жамоалари мағлуб этилди. 1/8 финалда эса Қатар Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборди. Кўриб турганингиздек, Қатар ҳали Осиё Кубогида гол ўтказгани йўқ.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Паулу Бенту (Жанубий Корея термаси бош мураббийи): "Сон Хёнг Мин ҳозирча гол ургани йўқ, лекин бу мени ташвишга солмайди. Муҳими, у яхши ўйнаяпти ва бошқа футболчилар гол уряпти. Қатарда ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум кучли. Улар анчадан бери бир мураббий қўл остида ҳамжиҳатликда ишлаб келишяпти. Тўп назорати бизда бўлса, ўйлайманки бу жамоани мағлуб эта оламиз".

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Шу пайтгача мусобақада жуда яхши иштирок этдик. Футболчиларим билан фахрланаман, биз бир жамоа бўла олдик. Буёғига яна шундай муваффақиятли давом этишни истаймиз. Жанубий Корея энг кучли жамоалардан бири. Лекин ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун рақибни мағлуб этишимиз шарт".

Осиё Кубоги-2019. 1/4 финал
25 январь. Абу Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони

Жанубий Корея - Қатар
Бошланиш вақти: 18:00.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика