RU

Последние новости

09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  2 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  5 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10

Осиё Кубоги. Пол Осмонд: "Икки йил олдин шу стадионни сув босганди" Новости

Осиё Кубоги. Пол Осмонд: "Икки йил олдин шу стадионни сув босганди"

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Хитой баҳси бошланишига борган сари кам вақт қолмоқда.
Брисбен шаҳридаги "Брисбен Стадуим"да волонтёр (кўнгилли хизматчи) бўлиб ишлаётган Пол Осмонднинг айтишича, икки йил олдин ўйин бўлиб ўтадиган мана шу стадионни сув босган экан.

"Ўзим инглиз миллатига мансубман, турмуш ўртоғим эса ирландиялик, - дейди Пол Осмонд. - Лекин анчадан бери Австралияда истиқомат қиляпмиз. Кўп йиллар давомида мактабда бошланғич синфларга дарс берганман. Ҳозир эса нафақадаман. Уйда бекор ўтирмаслик учун ўз хоҳишим билан Осиё Кубогига кўнгилли хизматчи бўлдим. Битта ўғлим бор, яқинда 30 ёшга тўлади".



"Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги учрашув бўладиган стадион мен учун жуда қадрдон ҳисобланади. Сизга айтсам, бу ўйингоҳни икки йил олдин кучли жала ва дарё тошқини туфайли сув босганди. Сув тўртинчи қатордаги ўриндиқларгача чиққанди. Бу стадионда ҳам футбол, ҳам регби ўйналади. Регби ўйнайдиган жамоамизнинг оти "Brisbane Broncos", футбол ўйнайдиган жамоанинг номи эса "Brisbane Roar". Ўтган мавсум якунларига кўра шаҳримиз футбол клуби чемпионликни қўлга киритди ва келаси йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади".



"Мен футболни жудаям яхши кўраман. 2012 йил Лондон Олимпиадасига борганман, шунингдек бу йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатига ҳам бордим ва у ерда бешта ўйинни кўриб қайтдим. "Brisbane Roar" мен учун жуда қадрли клуб, Австралияда фақат шу жамоага мухлислик қиламан".

Х.Холиқов
Брисбен, Австралия.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика