Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Таиланд учрашувини малайзиялик ҳакамлар бошқариб боришади
28 янв 2024 12:52
Новости
Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Таиланд учрашувини малайзиялик ҳакамлар бошқариб боришади
Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд ўйинини малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА) бажарса, АВАР сифатида саудиялик Холид Солиҳ Алтураис ишлаши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Назми Насаруддин жорий мавсум жами 8 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3 та турида ўзбек клублари иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган. У турнирнинг 2-турида “Навбаҳор” – “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон), 4-турида “Аҳал” (Туркманистон) – “Пахтакор” ҳамда 6-тур доирасидаги “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон) – “Навбаҳор” учрашувларини бошқарган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 32 марта сариқ карточка, 4 бор қизил карточка чиқарган ва 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.
Осиё Кубоги-2023 1/8 финал
30.01.2024 | 16:30 (Ўзбекистон вақти)
ЎЗБEКИСТОН – ТАИЛАНД
“Ал-Жануб” стадиони, Ал-Вукаир шаҳри
Бош ҳакам: Назми Насаруддин (Малайзия)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Заирул, Ариф Шамил (иккаласи Малайзия)
Захира ҳаками: Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф (Уммон)
VAR: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА)
AVAR: Холид Солиҳ Алтураис (Саудия Арабистони)
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии