RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Осиё Кубоги. Ўзбекистон - чорак финалда! Новости

Осиё Кубоги. Ўзбекистон - чорак финалда!

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Осиё Кубоги. "B" гуруҳи
3-тур. 18 январь
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1
Бош ҳакам
: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэттью Крим, Пол Гетранголо (иккаласи - Австралия)
Захира ҳаками: Аммар Али Ал Жунайби (БАА)
Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар)

ГОЛЛАР: Сардор Рашидов 2, - 1:0. Ал Саҳлваи 59 пенальти, - 1:1. Воҳид Шодиев 71, - 2:1. Сардор Рашидов 78, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 14.Шухрат Муҳаммадиев, 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 4.Сардор Рашидов, 15.Жасур Ҳасанов, 10.Жамшид Искандеров (16.Воҳид Шодиев, 65), 6.Баҳодир Насимов.

Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 21.Акбар Тўраев, 2.Егор Кримец, 23.Акмал Шораҳмедов, 22.Фарруҳ Сайфиев, 18.Тимур Кападзе, 13.Лутфулла Тўраев, 8.Сервер Жепаров, 17.Санжар Турсунов, 11.Игорь Сергеев.

Саудия Арабистони: 1.Волид Абдуллоҳ, 3.Осама Ҳавсави, 4.Абдулла Ал Доссари (8.Яҳё Ал Шеҳри, 84), 5.Омар Ҳавсави, 7.Салман Ал Фараж, 9.Наиф Ҳазази, 10.Муҳаммад Ал Саҳлави, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 14.Сауд Карири (17.Тайсир Ал Жассим, 75), 18.Салим Ал Давсари, 20.Наваф Ал Обид (19.Фаҳад Ал Муваллад, 90+2).

Захирадагилар: 2.Саид Ал Муваллад, 6.Мустафо Ал Бассас, 11.Волид Бакшвн, 12.Ҳассан Фаллатаҳ, 15.Иброҳим Ғолиб, 16.Мутаз Ҳавсави, 21.Абдуллоҳ Ал Сдаири, 22.Абдуллоҳ Ал Энази, 23.Мажид Ал Маршади.

Огоҳлантиришлар: Шуҳрат Муҳаммадиев 53, Анзур Исмоилов 57, Виталий Денисов 58, Ал Доссари 62, Ал Саҳлави 67, Воҳид Шодиев 77,
 

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ

90+5. ФИНИШ! ЎЗБЕКИСТОН ЧОРАК ФИНАЛДА! ҒАЛАБА МУБОРАК! Сизлар билан Нарзулла Сайдуллаев бўлди.

90+4. Қушлар ўзимизники бўлиб қолишди. Бойги қуш ўртоқларини чақириб кеган шекилли. Булага "невигодно"да))

90+3. Огоҳлантириш. Саудия Арабистони.
Осама Ҳавсави

90+2. Ўзгариш. Саудия Арабистони.
Наваф Ал Обид ўрнига Фаҳад Ал Муваллад тушди

90.
ТВ орқали ҳам майдонда "наглий" юрган қушларни кўрсатишдим?

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Сардор Рашидов ўрнига Санжар Турсунов тушди

89.
Ўйин тугаб бормоқда, стадионда ажойиб манзара кузатилди. Оппоқ қушлар стадионга келиб бир круг айланиб кетишди.

88.
Тўлқин! Тўлқин! Стадион узра жонли тўлқин! Тўлқин акага салом!

87. Бугун сайтимизда чиққан хабарга бир кўз югуртириб юборинг. Бу стадион ҳақиқатдан ҳам ўзгача.

86. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди

85.
Арабларнинг шашти анча пасайиб қолди, ҳужумлар бор лекин у қадар хавфли эмас.

84. Ўзгариш. Саудия Арабистони.
Ал Доссари ўрнига Яҳё Ал Шеҳри тушди

82.
Гол бўлган вазиятда майдонга футболчилару мураббийлар югуриб чиқишди, Жаноб Бенжамин киммидир таниб қолдию, бориб манга қара жойинда жим ўтир деб сариқни бериб кеттила)

81. ЗАРБААААААА! ИГНАААААААТИЙ! Ҳазазининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Нестеров қайтарди!

79.
Бир дақиқа олдин ҳозир учинчи голни урдик, кечроқ ёзилгани сабаби стадион медиа трибунасида рақсга тушдик) Хуллас Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпини Рашидов осонгина дарвозага жойлаб қўйди 3:1

78. ГООООООООООООООООООЛ! РАШИДООООООООООООООВ! 3:1

77. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Воҳид Шодиев

75.
Ҳакамнинг хатоларидан тўйиб кетган Шуҳрат Мақсудов захира ўриндиғидан шунақа тезликда туриб ўрнида сакради, буни кўриш керак эди.

74. Ўзгариш. Саудия Арабистони.
Сауд Карири ўрнига Тайсир Ал Жассим

72. Шавкат Муллажонов ўнг қанотдан ҳақиқий қанот ҳимоячилари каби тўп узатиб берди, Воҳид Шодиев эса ҳақиқий ҳужумчилар каби боши билан гол урди. 2:1. Ҳая Волид Абдуллоҳ эса ҳақиқий дарвозабон каби тўпни нигоҳлари билан кузатиб қўйди!

71. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!! ВОҲИИИИИИИИИИИД! ШОДИИИИИИИИИИИЕВВВВВВВВВВ! 2:1

70.
Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди,

70. Хавфли вазият!! Рашидовнинг оширган тўпини Шодиев атайин ўтказиб юборди, Насимов эса тўпга ета олмади

69.
Ҳисоб тенглашга жамоамиз ҳужумкорликни оширди, Волид Абдуллоҳ эса тўпни хоҳласам ўйинга киритаман, хоҳласам йўқ дегандек юрибди

67. Огоҳлантириш.
Саудия Арабистони. Ал Саҳлави

66.
Ҳакам уч нафар ҳимоячимизга сариқ берди...

65. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Жамшид Искандеров ўрнига Воҳид Шодиев тушди

63. ГОООООООООООООЛ! ЙЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎҚ, ҲААКАААААААААААМ! Рашидов жарима тўпидан сўнг Насимов гол урди, лекин Бенжамин Исмоилов Ал Саҳлавини йиқитди деб топди ва голни инобатга олмади. Ал Саҳвали жуда ажойиб ўйинчи экан, ҳақиқий киноактёр!

61. Огоҳлантириш. Саудия Арабистони.
Абдулла Ал Доссари

61. Ажойиб жавоб! Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпини Рашидов қабул қилиб олди ва рақибни алдади. Ҳимоячи уни қўли билан ушлаб қолди. Жарима майдони чизиғи устидан жарима тўпи!


59. Ҳакам Денисов Ҳазазини йиқитдит деб топди ва пенальти белгилади. ГОЛ! Нуқтадан Ал Саҳлави гол урди - 1:1.

58. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Виталий Денисов.

58. ПЕНАЛЬТИ! Ўзбекистон дарвоасига. Ана ҳалооооооооос!

57. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов

55. ЖАСУУУУУР! Ҳасанов чап қанотдан тўп билан олдинга борди ва...тўпни рақибга олдириб қўйди

53. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Шуҳрат Муҳаммадиев

52. Энди вакилларимиз комбинация ташкил этишди. Искандеров ва Муҳаммадиев фаол ўйнашди, бироқ зарба бўлгани йўқ

51. Юрак бир шууув этиб кетди. Анзур тўпни қайтарди, қайтган тўп Ҳазазига борди. Наифнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди!

50.
Аҳмедов қоида бузди, арабларнинг жарима тўпидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан хавфни бартараф этди

49.
Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 10871 нафар томошабин келибди

48.
Қосимов майдон четида йигитларни руҳлантириб турибди. Мухлисларимиз тиним билишаётгани йўқ

47.
Араблар тўпни ўзларида сақлаб туришди...ҳужум эса оддийгина ноаниқ пас билан тугади. Ўйин тезроқ тугай қолсин ундан кўра)

46. Иккинчи бўлим бошланди. Олға Ўзбекистон!!!

- Ўйин билан бўлиб совуқни унутиб қўйибмиз. Анчагина совуқ экан. Йигитлар совуқни ҳис қилмасликни таъминлашди. Яна шундай ўйнаб беринглар йигитлар. Бутун халқимиз ғалаба кутмоқда!

45+1. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча тўйлар муборак ўртоқлар! 15 минутдан кейин қайтамиз. Узоққа кетиб қоманглар, кетиб қолиш йўға))

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

44.
Абдулла Ал Доссари жарима майдонимиз ичида йиқилди, ҳакам Нестеров тўпни ўйинга киритиши кераклигини кўрсатди.

43. Рашидов!!
Тўп билан олдинга интилди, лекин Ҳавсави унга имкон бермади. Зарба берилгани йўқ.

42.
Стадион узра оппоқ қуш парвоз қилмоқда...унинг ўйин билан ишиям йўқ. Уйига кетмайдими дейсизми? Мундей ўйлаб кўрса унга "невигодно" экан.

41.
Бенжамин жаноблари жуда кўп бор рақиб фойдасига жарима тўпи белгиламоқда. Бу ҳеч қандай кесатиш эмас, ҳақиқатдан ҳам футболчиларимиз қўпол ўйнашмоқда

40.
Араблар ҳам ўзимизга ўхшаб ноаниқ пасларни кўп беришмоқда. Берволақолишсин))

38. Хавфли вазият!
Саудиянинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини Салман Ал Фараж якунлади. У тўпни шундоққина жарима майдони ёнида қабул қилиб олиб зарба берди, ўзини тўпга ташлаган Муллажонов хавфни бартараф этди.

36.
Волид Абдуллоҳ тўпни ўз дарима майдони ёндан ўйинга киритди, тезда қилди бу ишни. Вақт чўзилмади негадир

34.
Футболчиларимиз осон ва енгил ўйнашмоқда, ҳужумларга ўтиш яхши. Лекин тўп узатишда жуда кўп хатога йўл қўйишмоқда.

33.
Ажойиб комбинация! Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Искандеров кучли лекин ноаниқ зарба билан якунлади. Яна битта гол урайлик йигитлар!

32.
Ўйинни Иордания терма жамоаси устози Рей Уилкинс ҳам кузатиб бормоқда.

31.
Искандеров ва Рашидов ўнг қанотда анча фаол ўйнашмоқда. Тезлик бор, лекин аниқлик жуда кам...

29. ҲАААААААКАМММММ!
Бенжамин Муллажоновнинг тўпга тоза ташланишини қўполлик деб ҳисоблади. Майли индамадик

28.
Анзурнинг ўзи жарима майдони ичига узатилган тўпни боши билан қайтариб юборди, маладес!

27. Хавфли вазият!!!
Саудия Арабистони 4 киши бўлиб ҳужумга ўтди, Анзур рақибни йиқитиш эвазига ҳужумни тўхтатди

26.
Ҳайдаровнинг зарбаси йўлида Насимов пайдо бўлди, Баҳодир ўйиндан ташқари ҳолатда экан

25.
Тўпни назорат қилиш бўйича араблар олдинда: 58-42

24.
Денисов икки рақиб орасида қолиб кетиб бўлса ҳам тўпни қайтариб юборди. Араблар бурчак тўпи тепишди, Нестеров тўпни муштлари билан қайтарди!

23. АҲМЕЕЕЕЕЕЕДОВ!
Жасур билан "стенка" ўйнаган Одил жарима майдони ичидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

22.
Негадир Элдор Суюнов ва Тимур Кападзе кийим алмаштириш хонасига югуриб кириб кетишди.

21.
Айтганча Космин Оларио ҳам ўрнидан туриб шогирдларини бошқариб турибди

20.
Рашидов ўз қанотида тўп узатишда хатога йўл қўйди ва ўзи хатони тўғрилади

19.
Жасур Ҳасанов чап қанотдан тезлашди, қанот ҳаками у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб ҳисоблади

17. ЗАРБАААА! Искандеров Рашидовнинг пасидан сўнг чап оёқ билан 18 метрлардан зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди

16.
Ёсир Ал Шаҳронининг ўнг қанотдан узатган тўпини Нестеров хотиржам тарзда ушлаб қолди, ҳаммаси режадагидек

15.
Футболчиларимиз майда фолларни кўп амалга оширишмоқда. Уильямснинг тоқати тоқ бўлиши мумкин

13.
Араблар жарима тўпига эга бўлишди. Осама Ҳавсавининг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Ноаниқ кетаверақосин

12.
Саудия Арабистони ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Салим Ал Давсарининг пасини Муллажонов қайтарди.

10. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! ШУҲРАААААААААААТ! Муҳаммадиев!!! Аҳмедовнинг ажойиб пасидан сўнг Шуҳрат рақиб жарима майдони ичига кириб бориб кучли зарба берди, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!!!

8.
Вакилларимиз биринчи бурчак тўпига эга бўлишди. Ҳасановнинг узатган тўпини Муллажонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

6. Сардор Рашидов ва унинг кичик санъат асари





5.
Одил Аҳмедов майдонда ётибди, ўйинда кичик танаффус

4.
Тезкор гол бизга қандай таъсир қилар экан. Кўрамиз...Саудиянинг жавоб ҳужуми қўполлик туфайли тўхтаб қолди. Энди Насимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

2. ҚОЙИЛ САРДОР! МАЛАДЕС САРДОР! ОТАНГГА РАҲМАТ! Рашидов ўнг қанотдан тўпни икки бор рақибдан олиб қўйиб жарима майдонига кириб келди ва чап оёғи билан ерлаб зарба берди, тўп Волид Абдуллоҳнинг икки оёқлари орасидан ўтиб кетди...1:0! Чиройли гол, тезкор гол, ҳақиқий гол!

2. ГООООООООООООООООООООООООЛ! САРДОР РАШИДООООООООООООООООВ! 1:0

2.
Иккинчи дақиқа, Миржалол Қосимов ўрнидан турди...

1.
Илк ҳужумни вакилларимиз ташкил этишди, чап қанотда Денисов-Ҳасанов-Искандеров комбинацияси ноаниқ тўп узатиш билан тугади. Насимов тўпга ета олмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Олға Ўзбекистон!!!

19:59.
Биринчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоасии ўнг томонда ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз сардори Одил Аҳмедов.

19:58. Мухлисларимизнинг бугунги тайёрлаган баннери: "Умри но победи". Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ

19:57.
Навбат Саудия Арбистони давлат мадҳиясига

19:56. Ўзбекистон давлат мадҳияси!

19:55.
Стадион медиа трибунасида 1 соат ўтириб одам совуққотиб қолди...Жамоамизга омад!

19:53. Диққат қилинг! Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда


19:49. Учрашув бошланишига оз фурсат қолмоқда. Ҳозир жамоалар майдонга тушиб келишади

19:45. Стадиондаги мухлисларимиздан бири



19:42. "Шу болакай ҳали алифбони ҳам билмаса керак, лекин Ўзбекистон деб бақирмоқда..." бу сўзлар меники эмас сайтимиз вакили Толибжон Қосимовга тегишли.



19:40. Стадион майсаси суғорилмоқда, агар футболчилар ўйин бошида сирпаниб кетишса ҳайрон бўлманг.



19:38. Араблар ҳам машғулотни якунлаб трибуна остига кириб кетишди.

19.35. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби телевизорда томоша қилганда чап томондаги дарвоза ортида жойлашишган. Саудия Арабистонидан келган кўплаб мухлислар эса ўнг томондаги бурчак ёнида ўтиришибди.

19:33. Айнан шу пайтда Пётр Гизимчук уч нафар дарвозабонимиз билан бирга кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Уларнинг ортидан қолган футболчиларимиз ҳам. Саудия Арабистони ҳамон шуғулланмоқда.

- Ҳаяжон кучайиб бормоқда азизлар, сабаби баҳс бошланишига 30 дақиқа вақт қолди...

- Чигалёзди машғулотлари охирида футболчиларимиз Нестеров ва Акбар Тўраевни синаб кўришди. Сардор Рашидов 3та имкониятдан 2та гол урди.

- Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар ҳам майдонда чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда. Маълумот учун, ҳакамлар бугун кулранг футболкаларда ишлашади. Ўзбекистон оқ, Саудия Арабистони яшил рангли формада ўйнайди.

- Осиё Кубоги одатига кўра ўйин бошланишидан олдин стадионинг ўзида икки нафар бошловчи баҳс атрофидаги янгиликлар ҳақида барчага айтиб ўтишмоқда. Стадиондаги иккита катта монитор орқали барча ҳолат намойиш этиб борилмоқда.

- Учрашувдан олдин Миржалол Қосимов ва Космин Оларио кўришиб қўйишди. Иккала жамоа ҳам кулганича бир нималардир дейишди. Уёғи бизга номаълум...

- Айни пайтда Мельбурнда ҳаво ҳарорати 16 даража иссиқ. Намлик 51 фоиз. 27 км/соат тезликда шамол эсиб турибди.

- Нодирхўжа Юлдашев ва Ҳасан Пирмуҳаммедов аллақачон майдон четидан ўрин олиб расмга олишни бошлаб юборишди. Хайрулла Холиқов эса ёнимда ўтирибди. У киши стадионни расмга олиш билан банд. Шундай медиа трибуналар Ўзбекистондаги стадионларда ҳам бўлса деб қўйдилар.



- Терма жамоамиз вакиллари ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди. Мухлисларимиз доимгидек фаол. Улар ҳар бир футболчимизни исмини айтиб далда бериб туришибди. Стадионга Саудия Арабистонининг ҳам мухлислари келган. Улар ҳам ўз жамоаларини қўллашни бошлаб юборишди.

- Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши жуда муҳим ўйинни ўтказади.



- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Мельбурн шаҳридаги "Мельбурн" стадионидан репортажимизни бошлаймиз. Сизлар билан икки соатга яқин вақт ичида Нарзулла Сайдуллаев бирга бўлади.

- Ўйин соат 20:00 (Тошкентда 14:00) да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика