Осиё Кубоги. Биз Хитойдан қанчалик кучлимиз?
14 янв 2015 12:00
Новости
Осиё Кубоги. Биз Хитойдан қанчалик кучлимиз?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг 2-тур учрашувини ўтказади.
Бугун футболчиларимиз Брисбендаги "Брисбен Стадиум"да Хитойга қарши майдонга тушишади. Бу стадионни шаҳарликлар бошқача ном билан "Suncorp Stadium" ҳам дейишар экан. Мана шаҳарга келганимизга икки кундан ошди. Брисбен Сидней билан солиштирганда анча тинч экан. Кўчада одамларни гавжум деб бўлмайди. Аксарият магазин ва дўконлар кечқурун соат 10да ёпилади. Сиднейда эса аксинча, кечқурун соат 10дан бошлаб то саҳар тўртгача ҳаёт қайнайди.
Шаҳарга кўникиб кетиш қийин кечмади. Биз турган меҳмонхонадан стадионга бориш бирмунча яқин экан. Сиднейда стадионгача бир соат юрардик. Бу ерда эса ўн дақиқага қолмай етиб оласиз. Кеча биринчи марта "Брисбен Стадиум"га бордик ва одатдагидек кечгача ўша ерда ишладик. Стадион сиғими 52 минг томошабинга мўлжалланган. Шароитлар ҳаммаси жойида. Умуман олганда, Австралиядаги ҳар бир ўйингоҳ ОФК талабига тўлиқ мос келади дея оламиз. Бу ерда ҳакамлар, раҳбарлар, футболчилар, журналистлар ва мухлислар умуман алоҳида-алоҳида йўлакчалардан ўтишади. Биздаги стадионларга ўхшаб битта эшикдан кириб-чиқишмайди. Деярли ҳар қадамда қизил-оқ ранглардан иборат футбол ва шортик кийиб олган волонтёр (кўнгилли хизматчи)ларни учратасиз. Гўёки ҳар бир ҳаракатингизни кузатиб тургандек.
Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил қилинди. Сиднейдагига нисбатан одам кўп кирди. Залда йиғилганларнинг кўпчилиги хитойлик ҳамкасблар эмасми, саволлар ҳам асосан хитой тилида янгради. Дастлаб Хитой терма жамоаси бош мураббийи Алан Перрин саволларга жавоб қайтарди. Савол хитой тилида берилади, Перриннинг ёнида тирган таржимон саволни французчага ўгиради. Ўнг томонда четда ўтирган киши эса саволни инглизчага таржима қилади. Алан Перрин саволга жавоб қайтариб бўлгач (албатта, ўз тилида), ёнидаги таржимон бу сафар хитойчага ўгиряпти, четдаги киши эса инглизчага. Бу ёқда мен ўзбекча таржима қилиб турибман, Нарзулла эса ёзяпти. Хуллас, битта савол-жавоб тўрт тилда: хитойча – французча – инглизча - ўзбекчада янграйди. Қойилмисиз?! Натижада матбуот анжумани ярим соатга чўзилди.
"www.sohu.com" мухбири Ли Пейнинг айтишича, терма жамоа бош мураббийи ингзлиз тилида балодек гапира олади, бироқ ҳар сафар французчада жавоб қайтарар экан. "Фақат тор доирадаги кишилар билан инглиз тилида суҳбатлашади" - дейди у. Хўш, Алан Перрин ҳақида нималарни биламиз? Франциялик мураббий 1956 йилда туғилган. Футболчилик даврида катта жамоаларда ўйнамаган, асосан "Нанси"да тўп тепган. Мураббийлик фаолиятини эса 1993 йилда бошлаган ва шу пайтгача "Труа", "Марсель", "Сошо", "Лион", "Сент-Этьен" (барчаси Франция), "Портсмут" (Англия), "Ал Айн" (БАА), "Ал Хор", "Ал Гарафа", "Умм Салал" (ҳаммаси Қатар) клубларини бошқарган. Шунингдек, бир муддат Қатар олимпия терма жамоасига ҳам устозлик қилган. Ўтган йилдан бошлаб эса Хитой миллий термаси бош мураббийи ҳисобланади.
Алан Перрин бирмунча қувноқ одам экан. Кўп саволларга бамайлихотир, кулиб жавоб қайтарди. "Ўзбекистон терма жамоасидан кимларни ажратиб кўрсата оласиз?" деган саволга Сервер Жепаров билан Темур Кападзени айтиб ўтди. Биз эса мураббийдан "Хитой Осиё кубокларида ҳали Ўзбекистонни мағлуб этмаган. Бу статистика эртанги ўйин олдидан сизга босим юклайдими?" деб сўрадик. Шунда франциялик мутахассис бу ўйинлар тарихда қолганини ва навбатдаги баҳс умуман бошқача бўлишини айтиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов Одил Аҳмедов билан ташриф буюрди. Инглиз тилини биладиган хитойликлар инглизчада савол йўллашди, билмайдиганлар эса жим қараб туришди. Миржалол Қосимов Хитой ҳақида тўхталар экан, уларда даврвозабон, иккала қанот ҳимоячилари, шунингдек ярим ҳимоячилар кучли эканлигини алоҳида таъкидлади. Асосий хавф 10-рақамда тўп тепадиган футболчидан келишини айтиб ўтди. Айтганча, 10-рақамли футболчи Женг Жи бўлиб, у "Гуангжу Эвергранд"да ўйнайди, 2013 йил "Осиёнинг энг яхши фтуболчиси" деб топилган. Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедовга Қатар-2011даги Хитой билан ҳозиргисини солиштира оласизми деб мурожаат қилишди. Шунда Одил Аҳмедов орадан тўрт йил ўтганини, шунингдек Хитой иштирокидаги беллашувларни ҳар доим ҳам кўрмаслигини ва таққослай олмаслигини айтди.
Матбуот анжумани тугаганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйин бўлиб ўтадиган стадионда машғулот ўтказди. Хитой термаси эса "Перри Парк" майдонига йўл олди. Биласиз, хитойликлар 1-турда Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ўзбекистон эса КХДР устидан шу ҳисобда зафар қучди. Демак, ҳар иккала жамоада уч очкодан бор ва ким ғалаба қозонса кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. Ўзбекистон - Хитой учрашувида стадион тўладими-йўқми, билмадигу лекин юздан зиёд ОАВ вакиллари келса ажаб эмас. Бундан ташқари, 5 минг нафардан кўп хитойлик ишқибозлар келиши кутилмоқда. Анзур Исмоиловнинг айтишича, Хитой терма жамоаси охирги йилларда яхшигина ўсишга эришган ва уларга қарши баҳс осон бўлмайди. "Хитойни қўллаб-қувватлаш учун қанча мухлис келса келаверсин, - дейди шу мамлакатнинг "Чанчунг Ятай" клубида тўп тепаётган Исмоилов. - Бу бизга ҳеч қандай босим ўтказа олмайди. Стадион қанча тўлса, биз шунча яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Хитойдан қўрқишимизга ҳеч қандай асос йўқ".
Кеча яна бир қизиқ, кўнгилни шод қиладиган воқеа рўй берди. Матбуот анжумани якунига етганидан сўнг одатдагидек медиа-марказда ишлаб ўтирсак, ЎФФ матбуот котиби Бахтиёр Маметов олдимизга келиб, футболимиз раҳбари Мираброр Усмонов ҳам стадионда эканлигини ва Ўзбекистондан келган журналистлар билан кўришмоқчилигини айтди. Натижада пастга тушиб, стадиондан чиқаверишда ЎФФ раҳбарини кутиб турдик. Мираброр Усмонов ёнида Сардор Раҳматуллаев (ЎФФ вице-президенти), Асқар Толибжонов (Терма жамоалар маркази директори), Фарҳод Магометов (ПФЛ бош директори) ҳамроҳлигида чиқиб келди. У киши ҳамма билан бирма-бир кўришиб чиққач, бу ерда ОАВга яратилган шароитлар билан қизиқди ва барчамиздан терма жамоани дуо қилиб туришимизни сўрадилар.
Хайрулла Холиқов
Брисбен, Австралия.

Комментарии