RU

Последние новости

10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  3 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  11 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  8 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  13 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8

Осиё Кубоги. Ярим финал остонасида БАА Австралияни "учириб юборди" Новости

Осиё Кубоги. Ярим финал остонасида БАА Австралияни "учириб юборди"

БАА ҳамда Австралия ўртасидаги Осиё Кубоги-2019 ярим финали учун кураш якунланди.

Учрашувнинг муҳим вазиятларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

ОАЭ

Аль-Хаджери Ахмад Мабхут - 68'

Кубок Азии. 1/4 финал . Тур 1/4

25/01/2019, 20:00

0
:
1
Завершен

Австралия

Стадион: Hazza Bin Zayed Stadium, 25053 зрителей

Главный судья: Ryuji Sato

45'
90'
18'  Али Ахмад Гариб (Khalifa Al Hammadi)
52'  Исмаил Матар (Мохаммед Абдульрахман)
61'  Исмаил Аль-Хаммади
68'  Аль-Хаджери Ахмад Мабхут
78'  Валид Аббас
88'  Исмаил Аль-Хаммади (Саиф Рашид)
44'  Робби Круз
60'  Джейми Макларен (Мэттью Леки)
73'  Робби Круз (Авер Мабил)
80'  Апостолос Янну (Эндрю Наббут)
90'  Джексон Ирвайн

БАА - АВСТРАЛИЯ 1:0

25 январь, 21:00. Абу Даби. "Hazza Bin Zayed Stadium".

Гол: Али Мабҳут (68, 1:0).

БАА: 17.Ҳолид Эйса, 23.Муҳаммад Аҳмад (12. Ҳалифа Муборак, 18), 6.Фарес Жума, 19.Исмоил Аҳмад, 3.Волид Аббос, 2.Али Салмин, 8.Мажид Ҳассан, 10.Исмоил Матар (16. Муҳаммад Абдулраҳмон, 52), 9.Бандар Ала Аҳбаби, 15.Исмоил Ал Ҳаммади (20. Саиф Рашид, 88), 7.Али Мабҳут.

Австралия: 1.Мэтью Райан, 2.Милош Дегенек, 4.Райан Гранд, 5.Марк Миллиган, 9.Жейми Макларен (7. Метью Лекки, 60), 10.Робби Круз (21. Авер Мабиль, 73), 14.Апостолос Жианну (11. Эндрью Наббут, 81), 15.Крис Икономидис, 16.Азиз Бехич, 20.Трент Сейнсбери, 22.Жэексон Ирвин.

Огоҳлантириш: Робби Крузе (44), Исмоил ал-Ҳаммади (61), Волид Аббос (78).

ЯНГИЛАШ

90+10. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. БАА ЯРИМ ФИНАЛДА! МЕЗБОНЛАР МЕҲМОНЛАРНИНГ ХАТОСИ ТУФАЙЛИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ! БААДА БУГУН ТАРИХИЙ КУН. МЕЗБОНЛАР 100 ДАҚИҚА ЎТГАН БАҲСДА АВСТРАЛИЯНИ МАҒЛУБ ЭТДИ. АЖОЙИБ ЎЙИН УЧУН ИККИ ТОМОНГА ҲАМ РАҲМАТ АЙТАМИЗ.

90+6. Қарсак чалинг! Боя ҳушидан кетган Жума майдонга қайтди. Гап йўқ!

90+5. БАА тезкор қарши ҳужум уюштирганди. Бироқ сўнгги пас ўхшамай қолди.

90+3. Шукурки, Фариснинг аҳволи яхши. "Зўр" деди у бармоқлари билан. Маладес!!!

90. Фарис Жума ерга жуда ёмон йиқилди. У боши билан рақиб футболчисига тўқнашиб кетди. Фарис Жума ҳаводалигидаёқ ҳушидан кетиб қолди. Жуда ачинарли ҳолат. (((

85. УХХХХХХХ!!! БАА автогол уриши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

78. Ирвинни кўполлик билан йиқитгани учун Волид Аббос огоҳлантирилди.

77. БАА - Австралия учрашувини 25023 томошабин кузатиб бормоқда.

74. Бир дақиқада иккита зарба. Дастлаб Мабиль, кейинчалик Икономидиснинг зарбасига аниқлик етишмади.

68. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!!! Али Мабҳут рақиб ҳимоячиси Дегенекнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди!

63. Апостолос гол урганди. Бироқ бу паллада ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

61. Ал-Ҳаммади Австралиянинг уч футболчисини алдаб ўтган ҳолда қулай вазият яратмоқчи эди. Аммо ҳимоячилар уни тўхтатишди.

59. Ирвиннинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. ЗАРБАААА!!! Дегенекнинг зарбасига аниқлик етишмади.

51. Хавфлииии!!! Апостолоснинг хавфли зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ЗАРБААААА!!! Жаримадан узатилган тўпга Али Мабҳут боши билан зарба берди. Аммо бироз ноаниқ.

43. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Қанотдан оширилган тўпга австралияликлардан ҳеч ким ета олмади. Бўш дарвозани ишғол этиш қийин бўлмасди.

42. Жек Ирвин рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади. Катта ташаббус кенгурулар юрти вакилларида.

40. Апостолоснинг хавфли зарбасиииии!!!! Дарвозабон ўз ўрнида!

35. Ўйин сурати анчагина тушиб кетди.

31. Австралиядан хавфли ҳужум! Аммо вазият кўкка совурилди.

25. ЗАРБААААА!!! Икономидис рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борд. Аммо зарба ноаниқ.

21. ЗАРБААААААААА!!!! Фарис Жуманинг яқин масофадан хавфли зарбасини Райан қайтарди.

16. Қанотдан узатилган тўпга зарба беришга Али Мабҳутнинг боши етмай қолди. Акс ҳолда гол бўларди.

7. Али Ҳассаннинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

5. Трент Сейнсберининг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

3. Жанну Апостолоснинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.

1. Илк дақиқаларданоқ БАА ҳужумга ўтди. Аммо ҳужумлар бесамар кетди.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика