RU

Последние новости

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  14 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба Новости

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба

Кеча, 10 июнь куни қитъамизда Осиё Кубогига саралаш давом эттирилди.

Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март

Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
Шарқий Тимор - Мальдив 1:0
Филиппин - Тожикистон 2:2

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан 2:1
Яман - Ливан 0:0

C гуруҳи. 1-тур. 25 март

Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон 1:0
Бангладеш - Сингапур 1:2

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь
Шри Ланка - Хитой Тайпейи 3:1
Туркманистон - Таиланд 3:1

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон 1:0
Афғонистон - Сурия 0:1

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь

Лаос - Непал 2:1
Малайзия - Вьетнам 4:0

Албатта, бу мусобақада қўшниларимиз иштироки қизиқ. Тожикистон терма жамоаси сафарда Филиппин билан 2:2 ўйнади. Иккита ўйиндан сўнг тожиклар 4 очко тўплаб иккинчи ўринда боришяпти, гуруҳ пешқадами Филиппинда ҳам 4 очкор бор, фақат уларда тўплар нисбати яхшироқ.

Яна бир қўшнимиз Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Таиландни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Натижада туркманлар 6 очко билан гуруҳ етакчисига айланиб олишди. Бу турда Сурия термаси ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Ягона гол сурияликлар тўпурари Омар Ал Сома томонидан киритилди.

Маълумот учун, Осиё Кубогининг ушбу саралаш босқичида 24та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа қитъа биринчилигига йўл олади. Шу боис ҳам битта ўрин учун кураш охиригача кечади.

Осиё Кубогига мезбон Саудия Арабистонидан ташқари яна 17та терма жамоа чиқиб бўлган. Булар - Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Қолган 6та йўлланма учун кураш келаси йилнинг 31 март санасига қадар давом этади. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади. 2-турдан сўнг ўз гуруҳларида пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Сингапур, Туркманистон, Сурия, Малайзия.

P.S. 3-тур ўйинлари 9 октябрь куни бўлиб ўтади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика