Осиё Кубоги-2023 саралаши. Асосий рақибимиз Ўзбекистонга келишдан олдин учта ўртоқлик учрашуви ўтказади
12 мая 2022 15:22
Новости
Осиё Кубоги-2023 саралаши. Асосий рақибимиз Ўзбекистонга келишдан олдин учта ўртоқлик учрашуви ўтказади
Июнь ойида Осиё Кубоги саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
"C" гуруҳи саралаши баҳслари 8-14 июнь оралиғида Наманган шаҳрида ўтказилади. Гуруҳдаги асосий рақибимиз Таиланд терма жамоаси юртимизга келишдан олдин учта ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказишини эълон қилди.
24 май куни Таиланд терма жамоаси Баҳрайнга қарши назорат учрашувини ўтказади. Бу ўйин ФИФА рўйхатига қўшилмайди ва исталганича ўзгариш мумкин бўлади.
27 май куни Таиланд Туркманистон билан ФИФА куни доирасида расмий ўртоқлик учрашуви ўтказади. Баҳс Сисакет шаҳрида бўлиб ўтади ва 6тагача ўзгариш мумкин бўлади.
31 май куни Таиланд Баҳрайн билан ФИФА куни доирасида расмий ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Патум Тани шаҳрида ўтказилади ва 6тагача ўзгариш мумкин бўлади.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии