RU

Последние новости

18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  2 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  2 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  4 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   20 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  3 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  5

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон терма жамоаси нима учун гуруҳда 2‑ўринни олиши керак? Новости

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон терма жамоаси нима учун гуруҳда 2‑ўринни олиши керак?

12 январь куни Қатарда Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "B" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан кураш олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгалласа финалга қадар етиб бориш осонроқ бўлади, назаримда. Мақолани охиригача ўқисангиз тушунтириб бераман.

"B" гуруҳида 1-ўринни олган жамоа нимчорак финалда А/C/D гуруҳида 3-ўринни олган жамоалардан бирига қарши ўйнайди. Ўзбекистон бу гуруҳларда 3-ўринни оладиган исталган жамоадан кучли.

Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финалда эса катта эҳтимол билан Саудия Арабистони терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ярим финалда эса Япония терма жамоаси рақиб бўлиши кутилмоқда. Япониянинг охирги ўйинлардаги натижаларини билганлар қанчалик кучли рақиб эканини тушуниб туришибди. Япония Осиё чемпиони бўлиш учун энг асосий даъвогар ҳисобланади.

Агарда сарлавҳада ёзилганидек гуруҳда 2-ўринни эгалласак, нимчорак финалда "F" гуруҳида иккинчи бўлган жамоага қарши ўйнайди. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони, Таиланд, Қирғиз Республикаси ва Ўмон жамоалари ўрин олган. Катта эҳтимол билан Саудия Арабистони 2-ўринни олмаса керак, қолган уч жамоадан эса ўтиш қийинчилик туғдирмалсиги керак.

Чорак финалга чиқа олсак "A" гуруҳи ғолиби ёки C/D/E гуруҳида учинчи ўринни олганга қарши ўйнаймиз. "А" гуруҳида Қатар, Хитой, Тожикистон ва Ливан жамоалари бор. Бу ерда Қатар катта эҳтимол билан гуруҳ ғолиби бўлса керак.

Агар Қатар тўсиғидан ҳам ўтсак, ярим финалда катта эҳтимол билан Эрон ёки Жанубий Кореяга қарши ўйнаймиз.






Энди қисқароқ тарзда тушунтираман, ярим финалгача иккита йўл бор (жамоалар имкониятларини чамаланган ҳолда тахминан олинган):


1-ўринни олсак: Тожикистон (1/8 финал) - Саудия Арабистони (1/4 финал) - Япония (1/2 финал)
2-ўринни олсак: Таиланд (1/8 финал) - Қатар (1/4 финал) - Жанубий Корея (1/2 финал)


Сизнингча қайси йўл осонроқ?

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика