RU

Последние новости

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Осиё кубоги-2023. "А" гуруҳи 3-тур ўйинларига превью Новости

Осиё кубоги-2023. "А" гуруҳи 3-тур ўйинларига превью

Бугун Осиё кубогининг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Қатар — Хитой

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа ўзаро 19 маротаба тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 8 тасида Хитой, 6 тасида Қатар ғалаба қозонган. 5 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати: 16-23, Хитой фойдасига.


Осиё кубогидаги иштирок

Қатар 10 маротаба мусобақада иштирок этиб, 2019 йил чемпионликни қўлга киритган.

Хитой 12 маротаба мусобақада қатнашиб, 1984 ва 2004 йилларда кумуш медаль билан кифояланган.


Гуруҳдаги ҳолат

Қатар икки ўйинда икки ғалабага эришган ҳолда кейинги босқичга пешқадам сифатида йўл олишни кафолатлаган.

Хитой дастлабки икки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этган ҳолда 2 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Қатар терма жамоасини 15.9 млн евро, Хитой терма жамоасини эса 11.33 млн еврога баҳолаган.

Қатарнинг энг қиммат футболчиси Акром Афиф 4.5 млн евро, Хитойда эса Ву Леи 1.5 млн еврони ташкил этади.


Мураббийлар фикри

Маркес Лопес (Қатар терма жамоаси мураббийи): "Бўлажак ўйинда ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, бироқ ўзимизга қулайлик яратишимиз керак, шу боис керакли ўйинчиларга имконият берамиз. Бу дегани таркибни буткул ўзгаритирамиз дегани эмас. Бизда 26 нафар футболчи бор ва уларнинг барчаси юқори даражадаги ўйин амалиётига эга ҳисобланади. Бироз ўзгаришлар амалга оширамиз, лекин ғалаба учун майдонга тушамиз. Осиё кубоги учрашуви ҳар қандай футболчи учун ўзини кўрсатиш имкониятини тақдим этади. Рақибни ҳурмат қиламиз ва мухлисларга мамнун этишга интиламиз."

Александр Янкович (Хитой бош мураббийи): "Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини олдидан барчаси ўзингизга боғлиқ эканлиги ажойиб. Бу бизга берилган имтиёз ҳисобланади. Мен Қатарнинг таркибига таъсир ўтказа олмайман, шу боис, рақиб таркиби мени хавотирга солмайди. Мен бор эътиборимни ўз жамоамга қаратаман. Ҳаммаси оддий: 11 кишига қарши 11 киши майдонда саф тортади ва 90 дақиқа ҳаракат қилади. Бошқа ўйинларга, бошқа гуруҳларга паров қилмайман. Ҳаммаси оддий."

Қизиқарли фактлар

- Қатар Осиё кубоги доирасида Хитойга қарши тўртта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлган ва бир маротаба ғалаба қозонган, аммо ягона ғалаба 2011 йил икки жамоа ўртасидаги сўнгги тўқнашувда қўлга киритилган.

- Хитой 1992 йилдан бери илк маротаба Осиё кубогининг гуруҳ босқичида кетма-кет дуранг қайд этди. 

- Қатар Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги беш ўйинда ғалаба қозонди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Мусобақа тарихида Жанубий Корея (6) ва Эрон (7) гуруҳ босқичидаги кетма-кет ўйинларда шундай натижага эришган.

- Қатарлик Алмоез Али гуруҳ босқичидаги сўнгги 5 ўйинда 11 очкога эришди (8 гол, 3 ассист).


Имкониятлар: 40-30-30


Тожикистон — Ливан

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа ўзаро илк маротаба тўқнаш келади.


Осиё кубогидаги иштирок

Тожикистон ўз тарихиди илк маротаба Осиё кубоги финал босқичида иштирок этмоқда.

Ливан турнирда икки маротаба иштирок этиб, ҳар иккисида гуруҳ босқичида қолиб кетган.


Гуруҳдаги ҳолат

Тожикистон икки турдан сўнг бир очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Ливан ҳам икки турдан кейин худди шунча очко тўплаган, фақат тўплар нисбатига кўра арабалар сўнгги поғонадан жой эгаллашган.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Тожикистон терма жамоасини 7.5 миллион евро, Ливан терма жамоасини Ливан терма жамоасини 7.55 миллион еврога баҳолаган.

Тожикистоннинг энг қиммат футболчиси Рустам Ятимов (900 минг евро), Ливаннинг энг қиммат ўйинчиси Даниэль Лажуд (1 млн евро) ҳисобланади.


Мураббийлар фикри

Петр Сегрт (Тожикистон терма жамоаси): "Эртанги ўйин иккала жамоа учун муҳим. Осиё кубогидан олдин ҳамма вазиятга реал қараётган эди. Ливанга қарши ўйин Тожикистон терма жамоаси учун финал бўлади. Гуруҳдаги учала рақиб ҳам кучли жамоа эди. Хитойга қарши яхши натижа қайд этдик, Қатар билан ўйинда бироз омад етишмади. Эртага ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқамиз. Ливан ҳам айнан шу нарсани исташи аниқ."

Миодраг Радулович (Ливан бош мураббийи): "Бизда турнирга тайёргарлик кўриш учун бор-йўғи бир ой вақт бор эди, бироқ етарлича куч тўплаганимизга ишонаман. Ҳал қилувчи ўйинда мухислар ҳам кўп бўлади. Уларнинг қўллаб-қувватлови биз учун катта аҳамиятга эга. Ўйлайманки, ўйиндан кейин биргаликда ғалабани тантана қиламиз. Тожикистон яхши жамоа, бироқ мен шогирдларимга ишонаман ва биз яхши натижага эришишга тайёрмиз."

Қизиқарли фактлар

- Ливан турнирда илк маротаба тўқнаш келадиган жамоалар устидан фақат бир маротаба (2019 йил Шимолий Корея мағлуб этилган) ғалаба қозонган. Шунингдек, бошқа олти янги рақиб билан учта дуранг ва учта мағлубият қайд этган.

- Тожикистон 1/8 финал финалга йўл олса, дебют мавсумида плеф-оффга чиққан XXI асрдаги тўртинчи жамоага айланади. 2004 йил Иордания, 2007 йил Австралия ва 2019 йил Қирғиз Республикаси бу ишни уддалаган.

- Ливан дастлабки икки ўйинда гол ура олмади. Агар Тожикистон дарвозаси ҳам ишғол қилинмаса, бу улар учун мусобақа тарихидаги энг узун голсиз серия бўлади.


Имкониятлар: 30-40-30\

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика