RU

Последние новости

20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:46Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" (матнли трансляция)  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  10 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  25 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  12 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0

Осиё Кубоги-2019. Умид Аҳмаджоновнинг қуръадан кейинги фикрлари Новости

Осиё Кубоги-2019. Умид Аҳмаджоновнинг қуръадан кейинги фикрлари

Хабарингиз бор, кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан жой олди. Қуръадан сўнг биз яна бир бор Умид Аҳмаджоновни суҳбатга тортдик.

- "Қуръани ҳаммамиз катта қизиқиш билан кузатиб бордик, - Умид Маҳамаджонович. - Тадбир юқори савияда ўтди, ташкилий томонлари ҳам жойида бўлди. Энди биз жой олган гуруҳга келадиган бўлсак, яхши гуруҳдан жой олдик. Ўйлайманки, бу гуруҳдан бемалол биринчи ўрин билан чиқамиз".

- "Рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Япония - кучли, лекин улар билан ўйнаса бўлади. Биз ҳар қандай мусобақага ижобий натижа учун борамиз. Осиё ўйинлари бўладими ёки Осиё Кубогими фарқи йўқ, мақсад битта: халқимизни хурсанд қиладиган натижага эришиш. Албатта, энг катта мақсадимиз бу - 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш".

- "Уммон ва Туркманистон ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоалар ҳам яхши, лекин биз улардан кучлимиз. Қуръадан олдин ҳам айтгандим, биз кучли гуруҳга тушишни хоҳлаймиз деб. Нима учун? Чунки терма жамоани фақат кучли жамоаларга қарши ўйинларгина ўстиради. Биз бекорга Жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил қилаётганимиз йўқ. Бундан кўзланган мақсад, секин-аста уларнинг даражасига чиқиш".

- "Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида чемпион бўлганидан кейин ўзингиз кўрдингиз, мухлислар қанча хурсанд бўлди. Халқимиз асосий терма жамоамиздан ҳам мана шундай ютуқни соғиниб қолган ва ўйлайманки, Осиё Кубоги-2019 насиб қилса Ўзбекистон учун аталган бўлади".

Х.Холиқов, Дубайдан махсус.

Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика