RU

Последние новости

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  2 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   0 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  2 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Япония сентябрь ойидаги ўйинларда асосий футболчиларга дам беради Новости

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Япония сентябрь ойидаги ўйинларда асосий футболчиларга дам беради

Япония терма жамоаси сентябрь ойида Чили ва Коста-Рика билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Бош мураббий Хажиме Мориясу мазкур ўйинларга бир қатор тажрибали футболчиларни чақирмасликка қарор қилди.

Рўйхатда Эйжи Кавашима, Шусаку Нишикава, Юто Нагатомо, Мая Йошида, Хироки Сакай, Шинжи Кагава, Генки Харагучи, Такаши Инуи, Такаши Усами, Гаку Шибасаки, Ясуюки Конно, Шинжи Оказаки, Йошинори Муто, Юя Осако, Юя Кубо каби футболчилар йўқ. Кейсуке Хонда, Макото Хасебе ва Готоку Сакай каби футболчилар эса ЖЧ-2018дан сўнг терма жамоадаги фаолиятларини якунлашган.

Чили ва Коста-Рика билан ўйинларга чақирув олган 23 нафар футболчининг 7 нафари Япония терма жамоаси сафида умуман ўйин ўтказмаган.

Рўйхатда 8 нафар легионер бор.

Эслатиб ўтамиз, Япония 7 сентябрь куни Саппоро шаҳрида Чили, 11 сентябрь куни Суита шаҳрида Коста-Рика билан ўйнайди. Октябрь ойида Осиё Кубогидаги рақибимиз Панама ва Уругвай билан ўз майдонида ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Ноябрь ойидаги икки рақиб номи эса ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон терма жамоаси БААда ўтадиган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Япония билан ўйнайди. Мазкур баҳс 17 январь куни Ал Айн шаҳрида бўлиб ўтади.



Япониянинг сентябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари учун чақирилган футболчилар рўйхати: 


ДарвозабонларЎйинГолКлуби
Масааки Хигашигучи50Гамба Осака
Шуичи Гонда30Саган Тосу
Даниэль Шмидт00Вегалта Сендай
Ҳимоячилар


Томоаки Макино334Урава Ред Даймондс
Шо Сасаки00Санфречче Хиросима
Гинтаро Курумая30Кавасаки Фронтэйл
Ватару Эндо120Сент-Труйден (Бельгия)
Наомичи Уэда40Серкл-Брюгге (Бельгия)
Гента Миура20Гамба Осака
Сеи Муроя10Токио
Такехиро Томиясу00Сент-Труйден (Бельгия)
Ярим ҳимоячилар


Тошихиро Аояма81Санфречче Хиросима
Жун Амано00Йокогама Маринос
Жуня Ито30Кашива Рейсол
Шоя Накажима21Портимоненсе (Португалия)
Такуми Минамино20Ред Булл Зальцбург (Австрия)
Хидемаса Морита00Кавасаки Фронтэйл
Кента Мисао30Кашима Антлер
Татсуя Ито00Гамбург (Германия)
Ритсу Доан00Гронинген (Голландия)
Ҳужумчилар


Ю Кобаяши132Кавасаки Фронтэйл
Кеню Сугимото61Серезо Осако
Такума Асано173Ганновер (Германия)
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика