RU

Последние новости

16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  4 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  3 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  20 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1

Осиё Кубоги-2019. Ҳиндистон бош мураббийи: "Таиланд билан баҳс ўзгача кечади" Новости

Осиё Кубоги-2019. Ҳиндистон бош мураббийи: "Таиланд билан баҳс ўзгача кечади"

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ҳиндистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини Таиланд, Баҳрайн ва БААга қарши ўтказади. Айни пайтда бу жамоага англиялик Стефен Константин мураббийлик қилмоқда. У 2015 йил терма жамоани қабул қилиб олганди.

Стефен Константин ОФК расмий сайтига интервью берар экан шундай деди: "Мен гуруҳдаги рақибимиз Таиланд бош мураббийи Милован Райевацни яхши биламан. Чунки иккаламиз ҳам Африка қитъасида ишлаганмиз. Бир неча йил олдин менинг бошқарувимдаги Судан терма жамоаси унинг қўл остидаги Гана билан ўйнаган ва биз 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандик".

"Райевац тажрибали мураббий, унинг малакаси катта. Осиё Кубогида дастлабки учрашувни Таиландга қарши ўтказамиз. Бу ўйин мен учун муҳим аҳамият касб этади".

Шуни айтиш лозим, Ҳиндистон ўз тарихида учинчи бор Осиё чемпионатида қатнашади. Бу жамоа биринчи марта 1984 йил иштирок этган. Шунингдек, Қатарда ўтказилган Осиё Кубоги-2011да ҳам қатнашган. Ўшанда ҳиндлар гуруҳдаги учала ўйинни бой беришган.

"Осиё Кубоги иштирокчиларининг 16тадан 24тага оширилиши ҳар томонлама фойдали бўлди, - дейди англиялик мутахассис. - Йўқса, биз чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Энди буёғига фақат яхшисидан умид қилишимиз керак. Биз учун БАА билан кечадиган баҳс ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу ўйинда босим юқори бўлади деб ўйлайман".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика