RU

Последние новости

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Осиё футболига оид баъзи қизиқарли маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Осиё Кубоклари тарихида экстра таймларда энг кўп ўйнаган терма жамоа қайси? 

Жавоб: Жанубий Корея. Икки бор Осиё чемпиони бўлган бу жамоа 1956 йилдан бери шу пайтгача 14 марта экстра таймларда тўп тепган. Энг охирги экстра тайм 2019 йилги мусобақада рўй берган бўлиб, Жанубий Корея 1/8 финалда Баҳрайнни мағлуб этганди. 


Савол: Жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган осиёлик футболчи ким?

Жавоб: Тим Кэйхилл. Австралия терма жамоаси собиқ сардори мундиалларда жами 5та гол урган. Кейинги ўринда 4та гол билан Кейсуке Хонда турибди. Парк Жи Сунг билан Сами Ал Жабер ҳисобида учтадан гол бор.


Савол: Жаҳон чемпионатларида чорак финалга чиққан биринчи Осиё жамоаси қайси? 

Жавоб: КХДР термаси. Шимолий кореяликлар 1966 йилги мундиалда чорак финалга қадар боришганди.


Савол: Шу пайтгача мундиалларда Осиё жамоалари неча марта Европа вакилларига қарши баҳс олиб борган? 

Жавоб: 79 марта. Мана шу 79та ўйиннинг атиги 10тасида осиёликлар зафар қучган. Европа вакилларига қарши энг кўп ўйин ўтказган Осиё жамоаси Жанубий Корея ҳисобланади. 


Савол: 1966 йилдан бери жаҳон чемпионатларида битта ўйинда энг кўп муваффақиятли тўп узатишни амалга оширган терма жамоа қайси? 

Жавоб: Эрон терма жамоаси. Эрон 2014 йилги мундиалда Аргентина билан баҳсда 98та аниқ пасни амалга оширган. Бироқ ўша ўйинда форслар 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика