Осиё футболи. Акрам Афиф шартномасини узайтирди
11 июл 2020 11:43
Новости
Осиё футболи. Акрам Афиф шартномасини узайтирди
Қатар чемпиони "Ал Садд" асосий футболчилардан бири Акрам Афиф билан янги келишувга эришди. Афиф клуб билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди. Шундай қилиб ўтган йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Акрам Афиф фаолиятини яна "Ал Садд"да давом эттиради.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Хави шундай деди: "Акрам Афиф жуда кучли футболчи. У бежизга Осиёнинг энг яхши ўйинчиси бўлгани йўқ. 25 ёшли ярим ҳимоячи билан келишувга эришганимиздан хурсандмиз. Унинг ҳали жамоага кўп фойдаси тегади".
Ўз навбатида футболчи ҳам мамнунлигини яширмади: "Ал Садд" мен учун нафақат клуб, балки бир оила. Мен янги шартнома тузганимдан хурсандман. Бу жамоа сафида кўплаб совринларни қўлга киритиш учун бор кучимни бераман. Барчага катта раҳмат".
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии