RU

Последние новости

22:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  13 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  44 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  12 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  9 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Осиё чемпионати саралаши. Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19 - 0:3 Новости

Осиё чемпионати саралаши. Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19 - 0:3

Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятлари ва натижасини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. Вазиятлар twitter.com/UzbekistanU20 дан олинди.


Ўйиннинг 4-дақиқасида ҳиндлар ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштиришди, Меҳрож Ғуломов тўп марказий ҳужумчига ўтиб кетишига йўл қўймай, ҳужумни бартараф этди. 8-дақиқада Аслиддин Абдиев дарвоза томон кучли, лекин ноаниқроқ зарба берди. 13-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Ҳиндистон ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди, қайтган тўпни Азимов дарвозага тепди. Аниқ, лекин кучсиз зарба. 21-дақиқада Сардор Азимов чап қанотда рақибни чиройли алдаб ўтиб, пас берди. Мақсуджон эса бош билан зарба берди. Хавфли, лекин гол эмас. 28-дақиқада Абдураимов билан яккама-якка чиқди Уданта Сингҳ. Унинг оёғи остига дарвозабонимиз ва ҳимоячи Отахонов йиқилди. Уданта ҳам йиқилди. 34-дақиқада ҳиндлар яхши ҳужум билан чап қанотдан Даниэлни бирга-бирга чиқаришди, унинг зарбасини эса Абдураимов ушлаб қолжи. 39-дақиқада Аббос Отахонов ҳужумга ўтиб кучли ва хавфли зарба берди. 

44-дақиқада Сардорбек Азимовнинг паси охири гол учун етарли бўлди. Аслиддин Абдиев кучли зарба билан дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1. Биринчи бўлим якунланди.

51-дақиқада ўнг қанотдаги Маҳмудов - Абдиев комбинациясини, ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, Бобур Давлатов гол билан якунлади - 0:2. 62-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Аслиддин Абдиев бош билан дарвозага тўғрилади ва ўз дублини расмийлаштирди - 0:3.


Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19 - 0:3 (0:1)

Голлар: Аслиддин Абдиев, 44 - 0:1. Бобур Давлатов, 51 - 0:2.Аслиддин Абдиев, 62 - 0:3.

Ҳиндистон: 47. Вишал, 2. Гурба (Нонгрум, 46), 4. Кумар, 6. Сажид, 10. Уданта Сингҳ, 14. Сувик, 17. Германприт, 23. Притамкумар, 32. Харпан (Раи Уттам, 77), 45. Лалремуя (Фаёз, 55).
Ўзбекистон U19: Шерзодбек Абдураимов (Дилшод Ҳамроев, 85), Достон Турсунов, Меҳрож Ғуломов, Аббосжон Отахонов, Азизбек Мамазоитов, Нажмиддин Нормуродов, Сардорбек Азимов, Бобур Давлатов (Наримон Ҳасанов, 74), Мақсуджон Маҳмудов (Жавоҳир Соҳибов, 62), Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика