RU

Последние новости

13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  1 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  3 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  8 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98

Ўсишни истайсизми, унда кетинг ёхуд "Реал"дан кетиши керак бўлган 5 футболчи Новости

Ўсишни истайсизми, унда кетинг ёхуд "Реал"дан кетиши керак бўлган 5 футболчи

Теги :  Реал
2017/18 йилги мавсум ўзининг энг қизғин паллаларига етиб бормоқда.


Тез орада Европанинг кучли бешлик лигаларида ғолиблар ва омадсиз жамоаларнинг номлари маълум бўладиЎтган мавсумда Зинедин Зидан жамоаси дубль қайд этди (ЕЧЛ ва ЛаЛига ғолиблиги). Омадли мавсумдан кейин Флорентино Перес футболчилар Альваро Мората, Хамес Родригес ва Пепени бошқа жамоага қўйиб юборди. Бироқ уларнинг ўрнига трансфер қилинган футболчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олмадилар.

Йил боши жуда яхши бошланганди. "Реал" УЕФА Суперкубогида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этганди. Шунингдек, Испания Суперкубогида "Барселона"га имконият қолдирилмаганди. Ундан ташқари, клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблигига ҳам эришилди.

Албатта, бу совринларни қўлга киритиш - аъло даражадаги иш, бироқ жамоа ҳозирда ЛаЛигада жуда ёмон ҳолатда. "Қаймоқранглилар" ҳужумни кучайтириш учун Неймар, Роберт Левандовски, Эден Азар каби футболчилар билан шартнома имзолашни хоҳламшоқда.

Бироқ уларнинг келиши учун айрим футболчилар "Реал"ни тарк этиши керак. Биз ҳозир "Реал"дан кетиши керак бўлган футболчиларга диққатимизни қаратамиз.

Кико Касилья, 31 ёш

Сир эмас, "Реал" анча вақтдан буён янги дарвозабон трансфер қилиш ҳаракатида бўлиб турибди. "Бланкос"нинг асосий мақсади - Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед") ва Тибо Куртуа ("Челси"). Агарда "Реал" бирор дарвозабонни трансфер қилган тақдирда Кико Касильяга "Сантьягу Бернабеу"да бошқа имконият берилмайди. Ундан ташқари у асосий таркибда майдонга тушмайди. Унинг жамоадаги келгуси тақдири яқин вақтларда аён бўлади.

Дани Себальос, 21 ёш

Ўтган ёзда Себальос барча топ-клубларнинг диққатини тортди. Испаниялик ярим ҳимоячи "Бетис"дан "Реал"га ўтди. Бироқ Зинедин Зидан унинг қобилиятига ишонч билдирмади. Себальоснинг бошқа жамоага ижарага бериб юборилиши эҳтимоли жуда катта. Январь ойида у жамоадан кетишни раҳбарият айтганди, бироқ уни қўйиб юборишмади.

Ашраф Ҳакими, 19 ёш

Дани Карвахалнинг соғлиғи туфайли Ашраф ўзи кутгандан кўра кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Бироқ у билан рақобатга киришиш жуда қийин. Марокашлик футболчини "Сантьяго Бернабеу"да жуда севишади, бироқ у ўсиши керак. Захирада ўтириб, ўз ўйинига куч бера олиши жуда қийин. Олдинроқ "Реал" Карвахалнинг ўрнига футболчи қидираётгани ҳақида гаплар берилганди. Бироқ гап "Арсенал" футболчиси Эктор Бельерин ҳақида кетганди. Ҳакими эса ривожланишни истаса, бошқа клубда ўйнаши керак.

Маркос Льоренте, 23 ёш

Ярим ҳимоячи ўз вақтида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган отаси ва амакисининг изидан юрди. Бироқ у жамоанинг захира футболчисига айланди. Кроос–Модрич–Каземиро учлигидан бирини захирага ўтқазиб, асосий футболчига айланиш жуда қийин. У ҳам жамоадан кетиши керак ва бошқа бир клубда бемалол асосий футболчигабўлиш керак.

Борха Майораль, 21 ёш

Ёш ҳужумчини "Реал" икки сабаб билан ўзида ушлаб турибди. Биринчиси - Альваро Моратанинг "Челси"га кетгани ва иккинчиси Мариано Диаснинг "Лион" футболчисига айланганидир. Майораль эса имкониятлардан фойдалана олмаяпти, худди Карим Бензема каби. Майораль бу мавсумда 5 гол киритди. "Реал" катта эҳтимол билан бошқа ҳужумчи билан шартнома имзолайди. Борха ҳам жамоасини ўзгартирса бўлади, чунки у ҳам жуда ёш ва ривожланиши керак.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика