RU

Последние новости

09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  7 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  8 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  18

Орзуларимиз саробга айланмасин ёхуд Баҳодир Аннаматов фаолиятига бир назар Новости

Орзуларимиз саробга айланмасин ёхуд Баҳодир Аннаматов фаолиятига бир назар

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини бирор таълим муассаси ёки касбга йўналтирар экан, унинг ортидан катта орзулар қилади, футболда ҳам худди шундай.
Айни вақтда Қарши шаҳридаги футбол мактаблари ва "Насаф" футбол мактабида ҳам шундай ёш йигитлар таҳсил олишмоқда. Улардан ота-оналари ва яқинларининг умидлари катта.

Биз ушбу кичик мақоламизда "Насаф" ўринбосарлар жамоаси фаолиятига, тўғрироғи жамоа мураббийи - Баҳодир  Аннаматовнинг олиб бораётган ишларига бир назар солдик.

Бунга сабаб, Баҳодир Аннаматов ушбу ўринбосарлар жамоасини Рўзиқул Бердиевдан қабул қилиб олгач, жамоа ўйинида мазмун йўқолди. "Насаф" футбол клуби раҳбарлари кейинги пайтларда ўз мутахасислари олдига кўпинча клуб футбол мактаби тарбияланувчиларига эътибор қаратиб, келгусида асосий жамоага ўйинчилар етиштириб беришда катта эътибор қаратишларини талаб қилаётганидан хабаримиз бор. Аммо бу вазифани ҳамма мутахасисилар кўнгилдагидек уддалашаяптими? Бизнингча йўқ.

Баҳодир Аннаматовнинг "Насаф" футбол клуби ютуқларига қўшган ҳиссаларини чуқур ҳурмат қиламиз. Аммо бу собиқ футболчининг ҳозирги пайтда мураббий сифатида қилаётган ишларидан кўнгил хира тортади. Баъзан ўйлаб қоласан киши, бу кетишда эртага нима бўлади? "Насаф" қаердан ўйинчи олади?

Баҳодир Аннаматовнинг жамоага ўйинчилар жалб этишда ўзаро таниш-билишчиликка ва маҳаллийчиликка йўл қуяётгани маълум бўлиб қолди. Жамоа ўйинчилари орасида ҳам руҳий ва тарбиявий аҳвол ачинарли ҳолга тушиб бормоқда. Бу ҳолат жамоадаги ёш футболчилар ўртасида ҳам "ички норозиликлар"га сабаб бўлмоқда. Ўринбосарлар ўйинидан эса мухлислар завқ олиш ўрнига, ҳафсаласи пир бўлмоқда.

Бу аҳволга клуб мутассадларининг "панжа орасидан" қараб клаётгани эса биз мухлисларни яна ҳайрон қолдиради. Қани сўз билан иш бирлиги? Сурхон воҳасидан етишиб чиққан футболчиларнинг мамлакатимиз футболининг ривожига қўшган улуши беқиёсдир. Энди мураббий сурхонлик бўлса, жамоадаги ўйинчилар ҳам ўша ерлик бўлиши дегани эмаску. Майли жамоада 100 фоиз шундай ўйинчилар бўлсин, аммо жамоанинг ўйини қани? Қайси ютуғи билан мақтана олади? Иқтидори йўқ ўйинчиларни жамоага жалб этишдан ким манфаат кўради? Балки Баҳодр Аннаматовнинг манфаати жамоа ва футболчиларнинг келажагидан устундир?

Бевосита таққослайдиган бўлсак, 2010-2012- йиллар оралиғида жамоанинг асосий таркибига 10 тача футболчи ўринбосарлар орасидан жалб қилинган эди ҳозир эса фақатгина Дониёрбек Нарзуллаевни Рўзиқул Бердиев Аннаматовнинг заҳира "қамоқхонаси"дан қутқариб олди, холос. Акс ҳолда у ҳам “кўринмас одам” бўлиб кетар эди. Умид қиламизки, у ишончни оқлай олади. Аннаматов эса...

Мухлислар ҳалол ва чиройли футбол кўришни хоҳлашади. Бундай ўйинни эса "Насаф"дан кутишга ҳақлари бор. Чунки “аждарлар” буни кўп бор уддалашган. "Насаф"нинг шунча йиллик ютуқлари, Рўзиқул Бердиевнинг ёш ўйинчилар билан эришаётган улкан натижаларидан кўнглимиз тўқ. Аммо клуб манфаати олдида уқувсиз, нафси катта мураббийнинг манфаати юқори туришига асло чидаб бўлмайди. Доимо "Насаф"да мухлисларнинг талаби ва ишончи ҳамма нарсадан ҳам устун қўйилган ва шундай бўлиб қолади ҳам. Бизда келажаги порлоқ ёш футболчилар кўп, лекин уларни яхшилаб тарбиялаш ўрнига "синдирилиши"га асло тоқат қилиб бўлмайди.

Анчадан буён "Насаф"га кўплаб ёшлар жамоа кўригидан муваффақиятли ўтиб асосй жамоага қўшилишаяпти, лекин бу сафар негадир кўрикка келган футболчилар қайтариб юборилапти. Раҳбарият эса бунга эътибор бермаяпти. Тўғрироғи, клуб спорт директорининг бу ҳолат эътиборидан четда қолмоқда.

Фикримизча, бу аҳволга жиддий эътибор берилмаса, ўринбосарлардан бу йилги мавсумда бирор яхши натижа кутиш мушкул. Умид қиламизки, ушбу фикримиз эътиборга олинади ва ўринбосарлар мураббийи тўғрисида тўғри хулоса чиқарилади. Ушбу мақола орқали клуб раҳбарларига бирон бир босим ўтказиш ниятидан йироқмиз. Аммо мухлисларни алдаб бўлмайди, футболни панада ўйнаб ҳам бўлмайди. Биз мухлислар эса ўзимизнинг севимли "Насаф" жамоамизни ҳар ютуғи ва камчилигига ҳеч қачон беэътибор бўла олмаймиз, чунки "Насаф" - бизнинг бизнинг жамоа!

Мухлисларнинг ва ёш футболчиларимизнинг орзулари саробга айланмасин, деймиз.

Азамат Умаров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика