RU

Последние новости

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

"Орзулар театри"да супер тўқнашув Новости

"Орзулар театри"да супер тўқнашув

Бугун Англия Премьер-лигасида 28-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади.

Манчестердаги "Орзулар театри"да "қизил иблислар" "аристократлар"ни қабул қилади.

Превью
"Манчестер Юнайтед" - "Челси"
"Олд Траффорд"
, Манчестер.
Премьер Лига, 28-тур.
25 февраль 2018 йил, 19:05


ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Жозе Моуриньо "Севилья"га қарши баҳсда Андер Эррера жароҳат олиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққани ҳақида маълумот берди. Маълумотларга кўра, испанияликдан ташқари яна бир неча футболчи жароҳат олган. Асосий таркибга Поль Погба қайтиши мумкин, шунингдек, Эрик Байи ҳам ноябрдан кейин илк марта яна илк дақиқалардан ўйинга тушиши кутилмоқда.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Блинд (тўпиқ),  Ибрагимович, Феллаини (иккиси ҳам тиззадан), Жонс, Рохо (бел), Эррера (оёқ).


"Челси"

Таркибда жароҳатланган футболчилар кам. Бакайоко ва Луис Баркли айни дамда тикланиш жараёнида.
Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Баркли (тизза), Бакайоко (бел).


"Манчестер Юнайтед"
Сўнгги 5 ўйин: М-Ғ-М-Ғ-Д
2-ўрин, 56 очко

"Қизил иблислар" АПЛ доирасидаги ушбу мавсумда 13 уй учрашувида 5 гол ўтказиб юборган.

Шунингдек, манкунианликлар барча турнирлардаги сўнгги 11 учрашувининг 9тасида гол ўтказмаган. Умуман олганда Жозе Моуриньо жамоаси бу мавсумда 23 учрашувда гол ўтказмади. Бу натижа эса АПЛ жамоаларидаги энг яхши натижадир.

Жозе Моуриньо МЮ устози сифатида "Олд Траффорд"да Премьер-лига доирасида икки марта мағлуб бўлган (18 ғалаба, 12 дуранг, 2 мағлубият). Ушбу мағлубиятлар "Манчестер Сити" билан учрашувга тўғри келади.

Моуриньо "қизил иблислар" билан "Челси"га 3 марта мағлуб бўлди. Бундай натижа борасида ҳам у биринчи ўринда.
Жамоа ўтган мавсумдан буён топ-6 жамоалари билан уй учрашувларда фақатгина "Челси"га биттадан ошиқ гол урган - 2:0.


"Челси"
Сўнгги 5 ўйин: М-М-Ғ-Ғ-Д
4-ўрин, 53 очко

"Челси" барча турнирларда сўнгги 9 сафар учрашувининг 2тасида ғалабага эришган (4 дуранг, 3 мағлубият).

"Челси"да "Юнайтед"ни бир мавсумда 2 марта ютиш учун имконият бор. Охирги марта бу ҳодиса 2009/10 йилги мавсумда (умумий тўртинчи марта 2009/10, 2004/05, 1993/94) бўлганди.
МЮ устидан қозонилган "дубль-ғалабалар" "Ливерпуль"да кўпроқ - 4 марта. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Сити"да эса бу рақам 3га тенг.

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте клуби Жозе Моуриньо жамоаси билан 5 марта тўқнаш келган ва унда 3 бора ғалаба қозонган.

Ўтган турда "Вест Бромвич"га қарши ўйинда "Челси" таркибида АПЛ тарихида 9-марта асосий таркибга бирорта инглиз футболчиси киритилмади.



ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА ПОТЕНЦИАЛ РЕКОРДЛАР

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурар:
Лукаку - 21 гол (Лигада 12та).

Ромелу Лукаку ҳали кучли олтилик жамоалари билан учрашувларда гол кирита олмади. 6 ўйинда умумий 4 марта зарба берди.

Бельгиялик ҳужумчи "Челси" иштирокидаги сўнгги 17 ўйинда гол ура олмаган.

Эрик Байи агарда майдонга тушса, бу унинг МЮ либосидаги 50-баҳси сифатида тарихда қолади.


"Челси"
Тўпурар:
Азар - 15 гол (Лигада 11та).

Азар АПЛнинг сўнгги 6 учрашувида 6 гол уришга эришди.
Педро эса Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоаларга 7 марта гол урган.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР


Рақиблар ўзаро 178 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед"да ғалабалар сони 73га тенг, "Челси" эса 52 ўйинда ғалаба қозонган. 53 учрашув дуранг билан якунланган.

МЮ "Челси"га қарши ўтган сўнгги 14 учрашувнинг фақатгина биттасида ғалабага эришган (5 дуранг, 8 мағлубият). Ўша ғалаба ўтган мавсумда қўлга киритилган - 2:0.

"Юнайтед" "Челси"га қарши АПЛ доирасида 18 ўйинда мағлуб бўлган ва 67 гол ўтказиб юборган. "Олд Траффор"даги сўнгги 4 учрашувда "Челси" фақатгина 1 марта гол урган (Дидье Дрогба, 2013 йил).


УЙДА ВА САФАРДА

Лига: "Юнайтед"да - 60 ғалаба, "Челси"да 45, дуранг 46.
АПЛ: "Юнайтед"да - 14 ғалаба, "Челси"да 18, дуранг 19.


"ЮНАЙТЕД" МАЙДОНИДА

Лига: "Юнайтед"да - 30 ғалаба, "Челси"да 19, дуранг 26.
АПЛ: "Юнайтед"да - 9 ғалаба, "Челси" 6, дуранг 10.


Ўтган мавсумдаги ўйин:

"Манчестер Юнайтед" 2-0 "Челси"
16 апрель 2017 йил
Бош ҳакам: Роберт Мэдли.
Голлар: Рэшфорд 7, Эррера 49.


Биринчи даврадаги ўйин
"Челси" 1-0 "Манчестер Юнайтед"
5 ноябрь 2017 йил
Бош ҳакам: Энтони Тейлор.
Гол: Мората 55.


ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ:

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон.
Ушбу мавсумда барча турнирларда 23 ўйинда ишлади. 77 марта сариқ, 4 марта қизил карточка кўрсатди.
Қанот ҳакамлари: Ли Беттс, Саймон Беннетт.
Захира ҳаками: Андре Марринер.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика