RU

Последние новости

13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк" Новости

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк"

Ўзбекистонлик футболчи ҳақида рус журналистининг фикри.

"Metaratings" журналисти "Навбаҳор" футболчиси Иван Соловьев билан "Спартак"нинг дастлабки янги футболчиси ҳақида гаплашди. Ёдингизда бўлса улар бир жамоада ўйнашганди ва кейинчалик Остон "Локомотив"га ўтиб кетганди.

"Ўрунов билан ярим йил ўйнадим. Остон - ўзбекча Халк. Унинг оёғидаги мушаклари Халкники каби. У - иқтидорли футболчи. Агарда "Спартак"да унга пас беришни ўргатишса, топ-футболчига айлана олади.

Ўрунов майдонда Зобниннинг позициясида ўйнайди. Остонда тезлик ҳам дриблинг ҳам етарлича. Асосийси, унга пас ўйнашни ўргатиш керак. Агарда у жамоага мослашиб кетса, мавсумнинг асосий кашфиётига айланади.

Зарбаси ҳам жуда қаттиқ. У Халк бўлади, бунга кафолат бераман, фақат ўзбекча Халк. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан урган голи ёдимда. Ўрунов - ҳақиқий машина.

Остон русчада қандай? Мен ўзбекчада қандай гапирсам у ҳам русчада шундай тутилиб қолади. Муҳими русчани тўлиқ тушунади, бироқ жавоб беришга қийналади. 

Лекин бу Остоннинг хотиржамлигига таъсир ўтказа олмайди, жуда яхши йигит. Шунчаки кўнглидаги бор гапини тўғри тушунтира олмайди. Бироқ у барчанинг гапини индамай тинглайди.

Ҳеч қиси йўқ, "Спартак"да унга русчани тезда ўргатишади ва тез-тез дўконга ҳам жўнатишади. Барчаси яхши бўлиб кетади.

Остон - ҳақиқий профессионал, умидларни оқлайдиган йигит. Ичмайди, чекмайди, қизлар билан гаплашиб юрганини кўрмаганман. Тилла бола. У "Спартак"да кўп нарсага эришишига ишонаман", - деди Соловьев.

Рейтинг: +83   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика