RU

Последние новости

17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  4 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  8 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  2 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  12

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3 Новости

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3

Тошкентдаги "Жар" стадионида Ўзбекистон ва Япония ёшлар жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятлари ва ҳисобини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида белгиланган жарима тўпини Миржамол Қосимов амалга оширди. Узатиб берилган тўпни Игорь Рогованов боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

25-дақиқада Маҳсуд Маҳмудовнинг ақлли пасидан сўнг Игорь Рогованов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб иккинчи бор гол урди - 2:0.

Дастлабки бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 61-дақиқада японияликларнинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум вақтида Аббос Отахонов кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига тўғирлаб юборди - 2:1.

81-дақиқада рақиблар ҳисобни тенглаштиришди. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Шота Канеко осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 2:2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда японлар учинчи голни ҳам уришга эришишди - 2:3. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

Эслатиб ўтамиз, шу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 8 сентябрь куни "Жар" стадионида соат 10:00да бўлиб ўтади.


Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3 (2:0)
Голлар:
Игорь Рогованов 3, 25 - Аббос Отахонов 63 автогол, Шота Канеко 81, Огава 90.
Ўзбекистон U19: 21.Шерзодбек Абдураимов, 2.Азизбек Мамазоитов, 3.Аббос Отахонов, 4.Миржамол Қосимов (8.Бобур Давлатов, 70), 6.Маҳсуд Маҳмудов (7.Сардор Азимов, 80), 9.Игорь Рогованов (18.Андрей Сидоров, 80), 11.Аслиддин Абдиев (10.Элдор Шомуродов, 53), 13.Достон Шабонов (5.Ҳожиакбар Ҳайдаров, 65), 17.Наримон Ҳасанов (16.Дурбек Камолов, 46), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Улуғбек Худойбердиев.
Огоҳлантириш: Маҳсуд Маҳмудов 79.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика